Матич "Рома"га Моуринью сабаб ўтганини тан олди
05 июл 2022 10:44
Новости
Матич "Рома"га Моуринью сабаб ўтганини тан олди
"Рома" янги ўйинчиси Неманья Матич Рим клубига бош мураббий Жозе Моуринью сабаб ўтганини тан олди.
Футболчи 2022 йилнинг июнида жамоа билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.
"Биз яхши танишмиз ва у билан яна ишлашдан хурсандман. Моуринью сабаб шу ердаман. Мен Моуринью қўл остида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчи бўлишни ва Лэмпарддан ўтиб кетишни истардим. Менга "Рома"нинг истиқболлари ёқади", — дейди Матич.
Матич ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед" таркибида 32та ўйинда майдонга тушиб, 4та ассист қайд этди.
Матич МЮда 2017 йилнинг июлидан бери ўйнаётганди. У олдинроқ Жозе Моуринью қўл остида "Челси" ва МЮда ўйнаган.
Похожие новости
championat.asia
Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди
Эрик Гарсия: "Сўнгги пайтларда ҳакамларнинг бирорта қарори бизнинг фойдамизга бўлмаяпти"
"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии