Матич: "Брих вазият бўлса, мени четлатишини айтганди"
23 июн 2018 16:31
Новости
Матич: "Брих вазият бўлса, мени четлатишини айтганди"
"Мағлубиятни осонликча қабул қилиб бўлмаяпти. Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик, бироқ иккита аҳмоқона гол қўйиб юбордик. Барчамиз хафамиз. Кейинги учрашувни Бразилияга қарши ўтказамиз. Ушбу баҳсда 100 фоиз куч билан ҳаракат қиламиз. Айни дамда барча фикримиз гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинига қаратилган.
Ҳакамлик борасида нима дея оламан? Арбитр барчага бирдек муносабатда бўлмади. Барча баҳсли ҳолатларда бир томонлама қарор чиқарди. Бир вазиятда биз пенальти тепишимиз керак эди, бироқ Брих буни қайд этмади. У нима учун VAR тизимига мурожаат қилмаганини билмайман. Кейинчалик сербиялик футболчиларга бир неча бора сариқ карточка кўрсатди. У вазиятга қарор чиқариш учун шошилди. Бир вазиятда менга имкони бўлса, қизил карточка беришини айтди. ФИФА бизнинг ўйиндаги ҳакамликни текшириб чиқса бўларди", - деди Матич.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Комментарии