RU

Последние новости

11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  8 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  37 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди" Новости

Маъсуд Тоиров: "Мирхолдиршаев, Холмуродов, Ирисметов, Гейнрих ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари эди"

"Нефтчи" мухлислар клуби жамоанинг фахрий футболчилари билан онлайн мулоқот ташкил этишни давом эттирмоқда.

Хусусан, навбатдаги мулоқот иштирокчиси жамоанинг таниқли собиқ футболчиси Маъсуд Тоиров бўлди. Мухлислар билан ташкил этилган суҳбат жараёни савол-жавоб кўринишида эътиборингизга ҳавола этилмоқда.

- Ассалому алайкум, Маъсуд. Онлайн мулоқотимизга хуш келибсиз! Айтингчи, ҳозирги кунда нималар билан бандсиз?

- Ассалому алайкум. Таклиф учун барчангизга раҳмат. Мен ҳозирги кунда "Сурхон" футбол клубида ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ишлаб келяпман.

- "Нефтчи" сафида ўйнаб юрган кезларингизда жамоадаги асосий рақобатдошларингиз ким бўлган деб ҳисоблайсиз?

- "Нефтчи"да ўйнаб юрган вақтларимда рақобатдошларим Муҳсин Низомиддинов ва Тимур Хамидов бўлган.

- Жамоанинг ўша вақтдаги бош мураббийи Юрий Саркисяндан бошқалардан кўра ҳам кўпроқ дакки эшитганингиз ростми? Унинг ўзидан бу ҳақда сўраганимизда, кўп ҳаракат қилган футболчи вазиятларда кўзга ташланиши кўпроқ бўлади деб айтганди...

- Мен ўзимни тезкор ҳимоячи бўлганман деб айта олмайман. Футболчи майдонда ҳаракат қилиши, курашиши лозим. Хато қилган бўлсак, шунда мураббий танбеҳ берган бўлса, бунинг ёмон жойи йўқ.

- Ҳаводаги курашларда қайси ҳужумчи сизга қийинчилик туғдирган?

- Ўйин вақтида рақиб ҳужумчиларига гол уришга имкон қолдирмаслик учун боримизни бериб ҳаракат қилардик. Ҳаводаги курашларда менга "Насаф"да ўйнаган ҳужумчи Зафар Холмуродов қийинчилик туғдирарди. У ҳаводаги курашларда боши билан жуда яхши ўйнар эди.

- "Нефтчи" жамоасига сизни акангиз таклиф қилганми?

- Йўқ, жамоага акам таклиф қилмаган. Юрий Саркисянга Хабаев деган мураббий мени тавсия қилган ва таклиф этган. У мени аввалдан яхши биларди.

- Сиз футбол ўйнаган вақтларингизда ўзбек футболидаги энг кучли ҳужумчилар ким эди?

- Мен ўйнаган даврда кучли ҳужумчилар кўп эди. Масалан, Игорь Шквриринга қарши ҳам ўйнаганман. Шуҳрат Мирхолдиршаев, Зафар Холмуродов, Жаъфар Ирисметов, Александр Гейнрих – ўша даврнинг энг кучли ҳужумчилари. Кейин ўзимизнинг жамоада Анвар Бердиев ва Умид Исоқов бор эди.

- Футболдаги биринчи мураббийингиз ким бўлган?

- Биринчи мураббийим раҳматли Отахонов Адҳам ака бўлганлар. У кишидан футболдаги дастлабки билимларни ўзлаштирганмиз. Кейинчалик Юрий Вазгенович ҳам футболнинг қатор сир-асрорларини ўргатганлар. Шулар ҳозирги кунга келиб ўз мураббийлик фаолиятимда асқатяпти.

- Биринчи урган голингизни хотирай оласизми?

- Ҳа, албатта кечагидек ёдимда. "Нефтчи" сафида "Дўстлик" билан ўйинда бош билан гол ургандим. Уй стадионимиз таъмирланаётгани туфайли ўшанда Тошлоқ туманидаги стадионда ўйнагандик.

- "Пахтакор"га қарши ўйинлар ҳар доим бошқача руҳда ўтарди. Футболчиларга айнан мана шу жамоага қарши ўйинда икки ҳисса куч билан ўйнашга алоҳида топшириқ берилармиди?

- Ўша вақтда чемпионлик учун курашадиган асосий даъвогарлар "Нефтчи" ва "Пахтакор" жамоалари эди. Бу жамоага қарши алоҳида иштиёқ билан тайёргарлик кўрардик. Бежиз икки жамоа ўртасидаги ўйинлар "ўзбек класикоси" деб ном олмаган.

- Сочингизни олдириб футбол ўйнашингиз бразилиялик машҳур футболчи Роберто Карлосга тақлидмиди?

- Йўқ, бу ўзим истаган имиж эди. Бир мавсум шу ҳолатда ўйнаганман. Ўшанда ҳам журналистлар шу саволни беришган. Роберто Карлосга ўхшаб ўйнасам, нега Европада ўйнамаяпман деб жавоб берардим.

- "Нефтчи" мухлисларига тилакларингиз...

- Жамоа мухлисларидан жуда кўп яхшилик кўрганман. Ҳали-хамон менга телефон қилиб туришади. "Нефтчи"га ҳамиша омад ёр бўлишини тилайман. Фикримча, Ўзбекистондаги энг кучли мухлислик водийда.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика