RU

Последние новости

11:49Тен Хаг топ трансферлар ҳақида: "Манчестер Юнайтед" – ҳар қандай ўйинчи учун жуда ҳам жозибадор клуб"  2 11:20Роналду "Арсенал" ҳақида: "Э худоим, улар чемпионатни ютишмайди"  9 10:48Артета: «Орзумиз ҳали ўлмади»  7 10:19«Бавария»ни ҳеч ким бошқаришни истамаяпти. Яна бир мураббий рад жавобини берди  6 09:53Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 09:27«Манчестер Сити» ёки «Арсенал». Бугун АПЛнинг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтади  8 09:01Жозе Моуринью ишга қайтишга яқин. У янги жамоаси билан деярли келишувга эришди  8 08:26«Байер» раҳбарияти футболчиларга чемпионлик узукларини совға қилди  4 08:10МЛС. "Интер Майами" - "Ди Си Юнайтед" 1:0  0 08:05Серия А. "Торино" - "Милан" 3:1  0 08:00МЛС. Сўнгги дақиқаларда киритилган ягона гол «Интер Майами»ни биринчи ўринга олиб чиқди  11 07:55Серия А. "Лечче" - "Аталанта" 0:2  0 07:50Бундеслига. "Боруссия Д" - "Дармштадт" 4:0  0 07:45Бундеслига. "Хоффенхайм" - "Бавария" 4:2  0 07:40Бундеслига. "Байер" - "Аугсбург" 2:1  0

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди Новости

Масофадан бошқариладиган машиналар Германиядаги учрашувни тўхтатиб қўйди

Германиянинг 2-даражали Бундеслигасидан ўрин олган "Ҳанса Росток" ва "Гамбург" ўртасидаги ўйин ўзидан тутун чиқарадиган ҳамда масофадан бошқариладиган машиналар томонидан бир муддат тўхтатиб қўйилди.

Учрашув бошланганидан 10 дақиқа ўтгач, икки машина майдонга кириб, ўзидан оқ ва кўк рангдаги тутун чиқарган.

Стюардлар машиналарни майдондан олиб чиқишгунга қадар ўйин тўхтатиб турилди.

Фото: Getty Images

Германия бўйлаб Бундеслигадаги улушларни хусусий сармоядорга сотиш бўйича таклиф қилинган келишувга қарши норозилик сифатида худди шундай намойишлар уюштирилмоқда.

Шанба кунги Бундеслиганинг бешта ўйинидан тўрттаси норозилик намойишлари билан тўхтатилди, мухлислар майдонга тангалар ва тошлар улоқтиришган.

Фото: Getty Images

Норозиликлар Бундеслигани ташкил этувчи немис клублари гуруҳи DFLнинг бутун дунё бўйлаб лигани бозорга чиқариш ва тарғиб қилиш учун капитал киритиш эвазига бўлажак телевидение ҳуқуқларининг 8% улушини сотиш режасига жавоб тарзида намойиш этилмоқда.

Таклиф декабрь ойида немис клубларининг учдан икки қисми томонидан маъқулланган, бироқ тарафдор гуруҳлари яна бир овоз беришни талаб қилмоқда.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика