Маскерано эртага расмий тадбирда “Барселона” билан хайрлашади
23 янв 2018 01:57
Новости
Маскерано эртага расмий тадбирда “Барселона” билан хайрлашади
“Барселона” ҳимоячиси Хавьер Маскерано эртага, 24 январь куни расмий тадбирда каталонияликлар билан расман хайрлашади.
Аргентиналик футболчи “Барселона” шарафини 2010 йилдан бери ҳимоя қилиб келмоқда. Аслида ҳимоячи Испания Кубоги чорак финалининг “Эспаньол”га қарши кечадиган жавоб учрашувида майдонга тушиши ва шу тариқа мухлислар билан хайрлашиши керак эди.
Лекин футболчининг жароҳати сабаб бу хайрлашув амалга ошмайдиган бўлди. Энди 24 январь куни жамоа раҳбарияти, мураббийлар, футболчилар ва ОАВ ходимлари иштирокида ўтказиладиган маросимда Хавьер каталонияликлар билан хайрлашади.
Маскерано фаолиятининг Хитойнинг “Хэбей Чайна Форчун” клубида давом эттиради. 33 ёшли футболчининг 14-рақамли футболкаси эса “Барселона”нинг янги хариди Коутиньога топширилади.

Ссылка :
Получайте новости прямо в Telegram!
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии