RU

Последние новости

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Машариповнинг янги жамоаси ўтган йилнинг охирги ўйинида ғалаба қозонди Новости

Машариповнинг янги жамоаси ўтган йилнинг охирги ўйинида ғалаба қозонди

Жалолиддин Машарипов тез орада "Ал Насср" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Кеча бу клуб Саудия Пролигасининг 11-турни сафарда "Ал Файсали"га қарши ўтказиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур баҳсда Нордин Амрабат, Султон Ал Ганнам, Райед Ал Гамди томонидан киритилган голлар "Ал Насср"га ғалаба келтирди. 

Машариповнинг янги жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, кейинчалик мезбонлар ҳисобни 2:2 кўринишга келтира олишди. 85-дақиқада ҳисоб тенглашган бўлса, орадан бир дақиқа ўтиб Райед Ал Гамди жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. 

Бу "Ал Насср" учун ўтган йилнинг охирги ўйинидаги охирги ғалаба, янги мураббий Ален Хорват учун эса илк ўйиндаги илк ютуқ бўлди. Эслатиб ўтамиз, "Ал Насср" 11-турдан сўнг 11 очко билан турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди. Саудия чемпионатида 16та жамоа иштирок этади. 

"Ал Насср" навбатдаги турни 8 январь куни ўз майдонида "Ал Айн"га қарши ўтказади. Шу ўйинда Жалолиддин Машариповнинг дебюти амалга ошиши кутилмоқда. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика