RU

Последние новости

09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  0 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  0 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  1 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  8 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  1

Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди Новости

Машарипов ОЧЛ баҳси олдидан интервью берди

16-17 октябрь кунлари Осиё чемпионлар лигасининг чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади.

Нимчорак финалда Эроннинг "Тракторсози" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этган Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби 1/4 финални БААнинг "Ал Ваҳда" жамоасига қарши ўтказади. Мазкур баҳс эртага Саудия Арабистони пойхати Ар Риёдда бўлиб ўтади. 

Хабарингиз бор, Жалолиддин Машарипов айни пайтда "Ал Насср" сафида ҳаракат қилмоқда. Эртага бўлиб ўтадиган муҳим беллашув олдидан футболчимиз ОФК расмий сайтига интервью берди. 

Машарипов ўтган йил "Пахтакор" таркибида ОЧЛ чорак финалида "Персеполис"га қарши майдонга тушиб қизил карточка олганди. Моҳир ярим ҳимоячи ўз интервьюсида ўша баҳсни ёдга олди. 

"Бу жуда қийин учрашув бўлганди. Ярим финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қилиб, афсуски, якунда мағлуб бўлганмиз. Бунинг устига мен қизил карточка олиб, жамоадошларимни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Ўйиндан кейин жуда тушкун вазиятда эдим, лекин бундан яхшигина сабоқ олдим. Майдонда қанчалик кучга тўлиб ҳаракат қилма, барибир ҳиссиётларни жиловлашга тўғри келади". 

Машарипов шунингдек, эртанги рақиб ҳақида ҳам фикр билдирди: 

"Ал Ваҳда сюрпризларни севадиган жамоа ҳисобланади. Улар бу йилги ОЧЛни яхши ўтказмоқда. Ёзда "Ал Ваҳда" бир нечта яхши футболчилар билан шартнома имзолади ва ҳозирги пайтга келиб анча кучайган". 

"Биз эртанги беллашувга тайёрмиз. Барчанинг диққати фақат шу ўйинга қаратилган. Жамоамизда ажойиб футболчилар йиғилган ва йигитлар билан бемалол ОЧЛни ютишни удлаласа бўлади". 

Жалолиддин Машарипов ўз интервьюсида Ўзбекистон ва Саудия Арабистонини солиштирди: 

"Ўзбекистон ва Саудия Арабистони кўп жиҳатдан бир-бирига ўхшаб кетади: масалан, манадият ва дин. Биз ҳаммамиз мусулмонмиз. Бу ҳам янги клубимга кўникишда ёрдам берди. Бундан ташқари жамоадошларим доим қўллаб туришди. Мен тезда "Ал Насср"га киришиб кетдим, бу ерда мени жуда яхши кутиб олишди. Мен мухлисларга ҳар бир ўйинда бор кучим билан ҳаракат қилишга ваъда бераман, шунингдек, барчамиз мухлисларимиз орзусини рўёбга чиқаришга интиламиз". 

P.S. ОЧЛ чорак финал жуфтликлари қуйидагича кўриниш олган: 

16 октябрь. "Персеполис" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

16 октябрь. "Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

17 октябрь. "Чонбук Моторс" (Жанубий Корея) - "Ульсан Хюндай" (Жанубий Корея)

17 октябрь. "Поханг Стилерс" (Жанубий Корея) - "Нагойя Грампус" (Япония)

Чорак финал баҳслари битта ўйиндан иборат бўлади. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика