RU

Последние новости

11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  4 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  3 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  9 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  1 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  9 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  11 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  38 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0

"Машъал"га Кубок берилмайдими? Диёр Имомхўжаев жавоб берди Новости

"Машъал"га Кубок берилмайдими? Диёр Имомхўжаев жавоб берди

2020 йилги Суперлига баҳсларига қачон қуръа ташланади, "Машъал"га кубок топширилмайдими?

Шу каби саволларга жавоб олиш учун ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилдик.

- 2019 йилги мавсум якунига етди, 2020 йилги Суперлигага қуръа қачон қуръа ташланади?

- Қуръа маросими санаси ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Тахминан январь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилмоқда.

- Демак ПФЛнинг алоҳида тақдирлаш маросими бўлади?

- Албатта, декабрь ойи охирларида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

- А ПРО-лигасида чемпион бўлган Муборакнинг "Машъал" клубига ҳеч қандай кубок берилмагани ҳақида сайтларда хабарлар тарқалди. Шу вазиятга ойдинлик киритсангиз.

- "Машъал" клубига ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросими вақтида махсус кубок ва Суперлига йўлланмаси топширилади.

- Янги мавсумда ҳам Лига кубоги бўладими?

- 2020 йилда ҳам Лига кубоги ўтказилади. Фақатгина Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги форматлари ўзаро алмаштирилади. Бу ҳолат олдиндан режалаштирилган эди.



Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг: +31   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика