RU

“Машъал”да янги мураббийлар иш бошлади Новости

“Машъал”да янги мураббийлар иш бошлади

Теги :  Машъал
Муборакликлар янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини ҳам ўз қароргоҳда олиб бормоқда.

Янги мавсумга “газчилар”ни яна Дилявер Ваниевнинг ўзи тайёрлайдиган бўлди. Энди унга мураббийлар штабида Муҳиддин Ортиқов яқиндан кўмаклашади. Мухлислар яхши билишса керак, Ортиқов илгари асосан Сергей Лушанга ассисентлик қилиб келган.

“Машъал” раҳбарияти шунингдек U-21 жамоасига ҳам янги бош мураббий тайинлади. Аниқроғи 2017 йили биринчи лигада “Машъал-2” жамоасини бошқариб, ижобий натижа кўрсата олган, 2018-2020 йилларда “Андижон”да ёрдамчи мураббий сифатида фаолият юритган Диёрбек Мирзабоев яна “Машъал” жамоасига қайтди. Ўтган мавсум ёшлар жамоасини бошқарган Дониёр Досанов эса спорт директори сифатида клубнинг ташкилий ишлари билан шуғулланмоқда.


Муҳиддин Ортиқов (чапдан иккинчи)

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика