RU

Последние новости

19:50Мексикадаги тартибсизликларга қарамай, Исландияга қарши ўйин бекор қилинмайди  0 19:21"Яна бошладингизми, мураббий?" — Капелло жонли эфирда Роналдо билан ҳазиллашди  1 19:02"Навбаҳор" янги футболчилари тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  6 18:15"Флориан келажакда "Реал"да ўйнашига умид қиламан" — Вирцнинг агенти Перес ва Алонсо билан бўлган суҳбатни ошкор қилди  0 17:51"Пицца тикишга тайёрман!" — Пранделли "Ювентус"нинг "Галатасарой"га қарши камбэк қилишига ишонмоқда  6 17:32Расман: "Yandex Uzbekistan" — Про лиганинг титул ҳомийси!  4 17:14"Мексика билан ўйинга қўрқув остида чиққанмиз" — Месси ЖЧ-2022 даги энг қийин паллани эслади  11 17:01АПЛ. "Челси" ва "Вест Хэм" футболчилар ўртасидаги оммавий муштлашув сабаб йирик миқдорда жаримага тортилди  1 16:43"16 йил ичида бундай ҳолатга дуч келмагандик!" — "Боруссия" ультраслари "Аталанта" билан ўйинни бойкот қилишди  1 16:14ЕЧЛ. "Реал"нинг "Бенфика"га қарши қайдномаси эълон қилинди, унда Мбаппе йўқ   10 15:44"Унинг ўғли футболни яхши кўради, демак менда иттифоқчи бор" — Инфантино Трамп ҳақида  0 15:30Назорат учрашуви. "Металлург" Қозоғистон клубини мағлуб этди  2 15:12"Рамазон — профессионал футболчи учун синов, аммо мослашиш мумкин!" — Диетологдан рўзадор футболчилар учун тавсиялар  1 14:57"Менга Аргентинадан 4000 та ўлим таҳдиди келди!" — Снейдер Винисиус ва Престианни можароси ҳақида  15 14:40"Фаворитларнинг мавсум бошида очко йўқотиши оддий ҳол бўлади" — Виктор Карпенко   0

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди Новости

"Машъал": Тайёрлов гуруҳларида 3-тур якунланди

Теги :  Машъал
Бугун Республика тайёрлов гуруҳлари ўртасида мусобақанинг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Олтинчи минтақа гуруҳида ҳам ўйинлар давом этмоқда. Жумладан бугун Муборакда "Машъал" тарбиялаувчилари Қаршининг "Насаф" футбол мактаби ўсмирларини қабул қилди. Икки ёш тоифасида бўлган баҳсларнинг ҳар иккисида ёшларимиз имкониятни бой берди.

Биринчи ўйин Жонибек Эгамбердиeв бошчилигидаги 2001-2002 йил гуруҳининг баҳси билан бошланди. Ўйиннинг 7 дақиқасидаёқ учта тезкор гол ўтказиб юборган ўсмирларимиз ўйин сўнггигача вазиятни ўнглай олмади ва якунда йирик 0:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-2001-2002" - "Насаф-2001-2002" 0:4
"Машъал-2001-2002":
Аҳрор Турдиeв, Зоир Турсунов, Жаъфар Каримов, Ислом Асилбеков, Шоҳжаҳон Нормирзаeв, Жаҳонгир Абдужабборов, Жонибек Ғаффоров, Бекзод Файзиeв, Диёр Аҳадов, Руслан Хожиeв, Ёқуб Умаров.
Захирадан майдонга тушганлар: Сирож Сафаров, Аброр Ҳамроeв, Элдор Хасанов, Ҳакимбек Бобоқулов, Акбар Ҳамдамов, Абдуғани Каримов, Феруз Пиримов.

Иккинчи учрашув Микола Лапа бошқарувидаги иккинчи жамоамиз ҳам кичик ҳисобда имкониятни бой берди. Биринчи бўлимда киритилган ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилди. 60 дақиқада ўсмирларимиз 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашди.

Тайёрлов гуруҳлари, 3-тур
"Машъал-1999-2000" - "Насаф-1999-2000" 0:1
"Машъал-1999-2000":
Раҳим Абдуқодиров, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Ботиров, Бекзод Аҳмаджонов, Азиз Темиров, Аллаёр Раупов, Оллаёр Неъматов, Ҳуршид Абубакиров, Муҳаммад Ҳамроқулов, Достон Ҳайдаралиeв, Зафар Акрамов.
Захирадан майдонга тушганлар: Элбек Бўриeв, Давлат Мўминов, Бобур Ражабов.

Биринчи давра ўйинлари 4 турдан иборат бўлади. Ҳар икки жамоамиз биринчи давранинг сўнгги 4-тур баҳсини сафарда "Шўртан"га қарши ўтказади ва бу ўйин 24 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ўйиндан сўнг биринчи давра якунланади ва октябрь ойининг сўнгги ҳафталигида иккинчи давра ўйинлари ҳам бўлиб ўтади. Тайёрлов гуруҳлари Республикада 7 та гуруҳдан жой олган ва гуруҳ ғолиблари финал қисмда иштирок этади.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика