RU

Последние новости

10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  7 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  11 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  11

«Машъал» таништирув маросимини ўтказди Новости

«Машъал» таништирув маросимини ўтказди

Кеча «Машъал» жамоаси, жамоанинг янги мавсумда клуб шарафини ҳимоя қиладиган янги вакилларини таништириб ўтди.

Маросимда клуб мутасадди раҳбарлари, жамоа мураббийлари ҳамда мухлислар клуби вакиллари иштирок этишди. Таништирув маросимида «Машъал»нинг янги аъзоларига рақамлар тушурилган янги либослари топширилди.



Унга кўра, Сардор Раҳмонов 3, Игор Тимонюк 31, Абдуллоҳ Олимов 77, Бобур Қосимов 22, Жамолиддин Убайдуллаев 9, Умеджон Шарипов 63, Асилжон Бегимқулов 44-рақамда учрашувларда майдонга тушишади.



Шунингдек жамоа бу мавсумда ҳам, Бельгиянинг «Patrick» фирмаси бренди туширилган либослардан фойдаланишади.

Сардор Раҳмонов: Очиғи яна «Машъал»да эканимдан жуда бахтлиман, жамоага қайтганим энг катта бахтимдир. Мен учун бу жамоа бегона эмас, ахир «Машъал» мени танитди ҳақиқий профессионал қилиб етиштирди. Янги мавсумда менга билдирилган барча ишончларни оқлайман ва мубораклик жонкуяр мухлисларимизни қувонтирамиз.



Абдуллоҳ Олимов: Муборакда эканимдан бахтлиман «Машъал»га келиб хато қилмадим, чунки бу жамоанинг ўз тарихи, ўз мавқеи бор. Бугун, ўзбек футболинг кўплаб юлдузларининг фаолиятига «Машъал» меҳнатлари беқиёсдир. Янги мавсумда жамоа билан янги марраларни забт этамиз худо хоҳласа. Фақат бизни суянчиғимиз бўлган мухлисларимиз бизни қўллаб туришса бўлди.



Бобур Қосимов: Мен «Машъал»нинг барқарор жамоалигини, ҳар қандай рақибни муаммолар гирдобида қолдиришига ишонаман. Бир сўз билан айтадиган бўлсам «Машъал» сафида яхшигина ўсишимга ишонаман ва жамоамизга янги мавсум давомида омад ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламан.



Умеджон Шарипов: Аввало қардош ва қўшни юрт бўлган бутун, ўзбек халқини яқинлашиб келаётган «Наврўз» байрами билан чин кўнглимдан табриклайман. Азал-азалдан икки қўшни юрт халқи бир бирига дўст ва қадрдон бўлиб келган. Шунинг учундир балки мен «Машъал» сафида олдиндан, анча йил тўп тепгандекман. Муборак менга бегонадек туюлмаяпти, фаолиятимда бироз пасайиш бўлди. Мен буни албатта ўзгартираман ва ҳали «Машъал» билан буни исботлайман.



Жамолиддин Убайдуллаев: Янги жамоам менга жуда катта ишонч билдирди. Энди шундай ишончи оқламасам бу катта ҳурматсизликдир. Шундай экан, мубораклик мухлисларни худо хоҳласа албатта қувонтирамиз. Ўйлайманки узоқ вақтлар мобайнида “газчилар” таркибида фаолият олиб бораман.



Асилжон Бегимқулов: «Машъал» клубига келганимдан хурсандман. Албатта мухлисларсиз жамоа, жамоа эмас. «Машъал» келажаги бор жамоа, чунки «Машъал» жамоасини пойдевори академияси ҳисобланади шуни билган холда бу клубни танладим.



Игор Тимонюк: «Машъал» жамоасига келганимдан хурсандман. Мени жамоа аъзолари, раҳбарият ва мухлислар илиқ кутиб олишди. Жамоага тезда қўшилиб кетдим. «Машъал»да рақобат жуда кучли эканини биламан. Машғулотлар вақтида тинмай ишлаб асосий таркибда ўйнашга лойиқлигимни исботламоқчиман. Мухлисларни ўз ўйинларим билан хурсанд қиламан деган умиддаман.



"Машъал" матбуот хизмати

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика