RU

Последние новости

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

"Машъал": Самарқандда ғалаба қозондик Новости

"Машъал": Самарқандда ғалаба қозондик

Бугун Самарқандда Олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиннинг дастлабки дақиқаларидан майдон эгалари ҳужумкорликка эътибор қаратди. 2 дақиқада Муродовни пасига Ибрагимов етиб кела олмади ва қулай вазият йўққа чиқди. 18 дақиқада Зоҳир Қўзибоевни жуда чиройли пасини Зафар Тўраев бирга-бир вазиятга чиқиб бориб ҳисобни очди. 40 дақиқада Азиз Ибрагимов, Николай Чипев, Комил Шорофутдиновлар кетма-кет жуда қулай имкониятда дарвозага аниқ зарба йўллай олмади. Биринчи бўлим сўнггида Маъруф Муродов ҳимоячиларни ортда қолдириб зарба берди бироқ Носиров ушлаб олишни уддалади. 

Иккинчи бўлимни ҳам ҳисобда ортда қолаётган майдон эгалари ҳужумкорлик билан бошлади. 50 дақиқада Агалиев ва Ибрагимов тандемининг ҳужумига озгина аниқлик етишмади. 65 дақиқада Ғиёсжон Комиловни жаримадан ижро этган зарбасини Мелничук биринчи қўлдан чиқиб юборди ва сўнгги сонияда ушлаб олди. "Динамо" иккинчи бўлимда кўплаб имкониятларни юзага келтирди бироқ уларнинг сўнгги зарбаларини ҳимоячиларимиз қайтариб юборишга эришди. 75 дақиқа Азиз Ибрагимовнинг чалқанча берган зарбаси озгина ноаниқ кетди. 82 дақиқада Фирдавс Абдусалимов жуда қулай имкониятда тўпни дарвозага аниқ йўллай олмади. 

Учрашувда бошқа гол киритилмади ва "Машъал" Самарқандда ғалабага эришди.


Олий лига, 11-тур
Самарқанд. 30.05.2015
"Динамо" - "Машъал" 0:1 (0:1)

Голлар: 0-1 Зафар Тўраев (18),

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов (Андижон), Расулжон Фозилов (Тўрақўрғон), Мўминжон Мажидов (Косонсой), Рустам Лутфулин (Тошкент).
Назоратчи: В.Э.Валитский (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Шаҳзод Шайманов (3), Жаҳонгир Жиямуродов (40), Шерзод Файзиeв (78), Аббос Шодмонов (85),

"Динамо": 27.Андрей Мельничук, 16.Акмал Холмуродов, 5.Илдар Маматказин, 6.Максимилиан Фомин, .5Аваз Агалиев, 10.Азиз Ибрагимов, 33.Николай Чипов, 7.Отабек Зокиров (95.Фирдавс Абдусалимов 76), 26.Комил Шорофутдинов, 17.Жасур Азимов (4.Бунёд Исроилов 77), 29.Маъруф Муродов.
Захира: 15.Муҳиддин Худоёров, , 9.Павел Смоляченко, 19.Ислом Шарипов, 22.Мурод Тўйчибоев, 23.Темур Шарипов .

"Машъал": 30.Ботир Носиров, 20.Шерзод Файзиев, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 13.Шаҳзод Шайманов, 55.Микита Букаткин, 90.Зафар Тўраев (16.Холмурод Холмуродов 83), 18.Аббос Шодмонов (88.Қаҳрамон Баҳодиров  90), 26.Зоҳир Қўзибоев (c), 27.Владислав Иванов (77.Достон Абдураҳмонов 70), 10.Жамшид Хасанов.
Захира: 1.Санжар Қувватов, , 4.Иқбол Бобохонов, 8.Аббос Омонов, 41.Шоҳруҳ Достонов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика