RU

Последние новости

14:14Месси – FourFourTwo талқинида тарихдаги энг яхши футболчи, Роналду 4-ўринда  2 12:35Руни "Манчестер Сити" – "Реал" ўйинида эксперт сифатида ишлайди  5 12:07Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди  13 11:39Ривалдо: "Ямаль – "Барселона" учун ҳақиқий хазина"  8 11:05Расман: Серхио Рамос Мексика клубига ўтди  7 10:45Жаҳонгир Абдумўминов Вьетнамдаги 4 йиллик фаолиятидан сўнг Ўзбекистонга қайтди  0 10:13Алтин Крезиу: "Андижон"да янги синовларга тайёрман"  1 09:42"ФарДУ" Про-лига янги мавсумига тайёргарликни Тошкентда давом эттиради  0 09:10Нима учун водий клубларида муаммолар бўлаверади? "Нефтчи"нинг трансфер тақиқи ва бошқа мавзулар — Камолиддин Мурзоев билан интервью  1 08:4538 ёшли Рамос янги жамоасида қайси рақамда ўйнайди?  2 08:15Расман: "Бунёдкор" хорватиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 07:31Дилшод Жўраев: "Хоразм"нинг Суперлигада ўйнашига охиригача ишонгандик"  2 03:20Испания Кубоги. "Барселона" чорак финалда қийинчилик кўрмади, Торрес собиқ жамоасини аямади  67 02:57"Ливерпуль" катта қийинчиликсиз Англия Лига Кубоги финалига йўл олди  9 02:32А Серия. "Интер" қолдирилган ўйинда йирик ҳисобда ютқазди  4

Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" Муборакда "Машъал"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди Новости

Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" Муборакда "Машъал"ни мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

Бугун Ўзбекистон кубогининг чорак финалидан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" бўлиб ўтади.

"МАШЪАЛ" – "ҚЎҚОН-1912" 0:1

12 декабрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион.

Гол: Рўзиев 33.

Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Далер Тиллоев, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Илья Ильин

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Александр Давиденко

"Машъал": 1. Ботир Носиров, 7.Ифеани Ифеани, 8.Ибе Мишель Окоро (5.Нажмиддин Нормуродов 70) , Шерзод Темиров, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 18. Аббос Шодмонов, 19. Сардор Абдураимов (с), 23. Самандар Шукруллаев, 29. Ҳумоюн Муртозаев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов (11. Мўмин Мелиев 70). 

Заҳира: 30. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 74. Асрбек Юлдашев, 3. Ислом Асилбеков, 44.Хусниддин Маҳмудов ,67.Зоиржон Турсунов, 71. Муҳриддин Расулов, 90. Асадбек Жўрақулов

"Қўқон-1912": 1.Музаффар Абдуллаев, 3. Бобиржон Акбаров, 4.Собит Синдаров (7. Шоҳназар Норбеков 67), 10.Қувондиқ Рўзиев (5. Жасур Ёқубов 78), 13.Сардор Азимов (39. Сардор Етовқўзиев 90), 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Ойбек Рустамов, 20.Иқбол Маликжонов , 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 23.Александр Мерзляков 70.Мурод Холмуҳаммедов. 

Захира: 1. Ботирали Эргашев, 37. Мухсин Норматов, 

Огоҳлантиришлар: Темиров 13, Шукруллаев 26, Муртазоев 87.


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+3. ЗАРБАААА! Муртазоев рикошетдан сўнг унга тушиб қолган тўпни яқин масофадан дарвозага жойлаб қўя олмади. Музаффар Абдуллаев тўпни эгаллаб олди.

90+1. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Ўзгариш: Азимов ўрнига Етовқўзиев майдонга тушди.

87. Сариқ карточка. Ҳумоюн Муртазоев ён ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантирилди.

83. Норбеков тезкор қарши ҳужум ушютирди, аммо рақибларни алдашга киришган Шоҳназар тўпни олдириб қўйди.

79. "Машъал" рақиб жарима майдончаси олдида стандарт ишлаб олди. Жаримадан ўйинга киритилган тўпни Музаффар Абдуллаев ушлаб олди.

78. Ўзгариш: Қувондиқ Рўзиев шифокорлар ёрдамида майдонни тарк этди, унинг ўрнига Жасур Ёқубов майдонга тушди.

75. "Машъал" бир неча марта майдон марказида тўпни рақибга олдириб қўйди, аммо меҳмонлар ушбу вазиятдан фойдалана олишмади.

70. Ўзгариш: Окоро ўрнига Нажмиддин Нормуродов, Абдусаломов ўрнига Мўмин Мелиев майдонга тушди.

70. ЗАРБА! Ҳумоюн Муртазоевнинг зарбасидан сўнг "Қўқон-1912" посбони Музаффар Абдуллаев тўпни эгаллаб олди.

67. Ўзгариш: Синдоров ўрнига Шоҳназар Норбеков майдонга тушди.

66. Мезбонлар амалга ошираётган ҳужумлар кескинлашиб бормоқда, аммо уларга сўнгги аниқ зарба етишмаяпти.

64. "Машъал" уюштирган вазият ҳужумдаги фол билан якун топди.

48. Ҳасановнинг стандартдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Муҳаммадали Алиқулов ярим майдонида қоида бузди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. 

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Қўқон-1912" жарима майдончасида хавфли ҳужум... Музаффар Абдуллаев дастлабки зарбани қайтарди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Дарвозабон иккинчи зарбани ҳам тўсди, ҳакам хуштак чалди ва иккинчи зарба пайтида Абдуллаевга нисбатан қўполлик ишлатилди деб ҳисоблади. Бироқ вазият гол билан якун топганди.


41. "Машъал" вакиллари томонидан навбатдаги қоидабузарлик. Ушбу фолдан сўнг Қувондиқ Рўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов бош ҳакамга эътироз билдириб, ушбу фол учун карточка кўрсатиш кераклигини айтди.

38. Офсайд! "Қўқон-1912" тезкор қарши ҳужумга ўтди, аммо олдинроққа узатилган пасдан сўнг ён ҳакам байроқчасини кўтарди.

33. ГОООЛ! Қувондиқ Рўзиев жарима зарбасидан ҳисобни очди. Рўзиевнинг зарбасидан сўнг "Машъал" посбони шўнғиётган тўпга ета олмади.


32. "Қўқон-1912" жарима зарбаси ишлаб олди...

31. Мурод Холмуҳаммедов тўпни бурчакдан ўйинга киритиб берди. Аммо посбон тўпни ўз жарима майдончасидан узоқлаштирди.

26. Сариқ карточка. Самандар Шукруллаев яна бир бор қоида бузгани учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

24. Майдон марказида Ойбек Рустамов ётибди. Шифокорлар унга тиббий ёрдам кўрсатишди. Ҳаммаси жойида, футболчи ўрнидан турди.

21. ЗАРБА! Синдоровнинг зарбаси бироз кучсиз бўлди ва "Машъал" посбони тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

15. Марказда Шукруллаев Азимовни йиқитиб, қарши ҳужумнинг олдини олди.

13. Сариқ карточка. Шерзод Темиров қоида бузгани учун огоҳлантирилди. "Қўқон-1912" амалга оширган жарима зарбаси муваффақиятсиз якун топди.

9. "Машъал" футболчиси Муҳаммадали Алиқулов ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига қўполлик ишлатди, аммо ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатиб, баҳсни давом эттирди.


3. "Қўқон-1912" ҳужум уюштираётган паллада тўп "Машъал" футболчисининг қўлига теккандек бўлди, аммо бош ҳакам ўйинни давом эттириш кераклигини кўрсатди.

1. Учрашув бошланди.

- Эътибор берган бўлсангиз "Қўқон-1912" жамоаси ушбу ўйинга кам сонли захира билан етиб келибди. Маълумотларга кўра, бунга жароҳатлар сабаб бўлган. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика