RU

Последние новости

02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  0 01:58Аденис Шала: "Ҳозирги спорт ҳолатим аввалгидан яхшироқ"  0 01:45Рўзиқул Бердиев: "Ўша вазиятда рақиб футболчисига қизил карточка кўрсатилиши керак эди"  0 01:12Ойбек Рустамов: "Қизил бўлиши керак эди"  1 01:00Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 1:1  0 00:51Европа лигаси. "Рома"дан дуранг, "Астон Вилла"да ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:42Вадим Абрамов: "Ҳали ойлик олмадик, лекин ҳаракат бор"  1 00:29"Локомотив" футболчиси "Каттақўрғон"га ўтди  0 00:13Абдувоҳид Неъматов: "Нефтчи" ҳақидаги хабарлар рост эди, аммо "Насаф"да қолишга қарор қилдим"  2 23:45Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 2:2  0 23:43Миржалол Қосимов: "Осон голларни ўтказиб ғалабадан маҳрум бўлдик"  1 23:24Холанднинг агенти: "Барселона"? Ҳеч қандай музокаралар бўлмаган"  3 22:46Иван Бошкович: "Миркович - яхши дарвозабон, у мослашув жараёнини бошдан ўтказяпти"  3 22:24ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси эълон қилинди  9 22:00Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади  78

"Машъал" ўз тарихида учинчи бор дастлабки 2 турда 6 очко олди Новости

"Машъал" ўз тарихида учинчи бор дастлабки 2 турда 6 очко олди

Муборакнинг "Машъал" клуби мавсумни икки ғалаба билан бошлади.
Александр Хомяков бошчилигидаги жамоа илк турда "Навбаҳор"ни сафарда 2:0 ҳисобида мағлуб этишганди. Кеча "газчилар" "Андижон"ни ўз майдонларида худди шу ҳисобда таслим қилишди. Шу тариқа 6 очко тўплаган "Машъал" мусобақа жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди.

Олий лигада ўзининг 15-мавсумини ўтказаётган жамоа бунга қадар икки бор дастлабки икки турда ғалаба қозона олган.

2005 йилни Муборак клуби сафарда "Қизилқум", ўз майдонида "Навбаҳор"ни мағлуб этиш билан бошлаган. Ўша йил жамоа учинчи турда ҳам уч очкога эга бўлган ("Сўғдиёна" мағлуб этилган). Тўртинчи турда эса "газчилар" "Бухоро"га сафарда ютқазиб қўйишган.

2007 йилги мавсумнинг дастлабки икки турида "Навбаҳор" ва "Бухоро" (сафарда) мағлуб этилган. 3-турда "Пахтакор" Муборакда дуранг ўйнаганди.

Демак, "Машъал" кейинги турда ғалабага эришса ўзининг 2005 йилдаги рекордини такрорлайди.

Маълумот учун, жамоа 3-турни Бекободда "Металлург" клубига қарши ўтказади.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика