RU

Последние новости

20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  0 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   79 18:48Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" - "Динамо": Асосий таркиблар маълум  7 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   4 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  0 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  20 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  4

"Машъал": “ОҚТЕПА” БИЛАН ЎЙИНДА КИМ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛДИ? Новости

"Машъал": “ОҚТЕПА” БИЛАН ЎЙИНДА КИМ ҚАНДАЙ ҲАРАКАТ ҚИЛДИ?

Хабарингиз бор, “Машъал” биринчи лиганинг бу турида мағлубиятга учради.

Жамоамиз сафарда “Оқтепа”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Қуйида мазкур учрашувда тўп сурган футболчиларнинг хатти-ҳаракатига тўхталиб ўтамиз.

Ўткир Юсупов, 90 дақиқа. Ўтказиб юборилган биринчи голда Ўткирни айблаш қийин, чунки гол пенальтидан урилди. Иккинчи голда эса унинг хатоси бордек. Ҳар ҳолда жарима тўпи тепилаётганда кўп нарса дарвозабонга боғлиқ. Умуман олганда, Юсупов ўйинни ўртача ўтказди.

Дилявер Ваниев, 90 дақиқа. “Машъал” сардори бу ўйинда шиддат кўрсатгани билан жамоаси ўйинини бошқара олмади. Иккинчи голда айнан у дарвозабон билан биргаликда ҳимоячиларни бошқариши керак эди.

Виктор Клишин, 62 дақиқа. Ҳаракатлари билан ажралиб туришга интилди. Клишин – яхши ҳужумчи ва ўйинни ўқий олади. “Оқтепа” билан ўйинда ҳам гол уришга ҳаракат қилди, бироқ омади келмади. Ўртача савияда тўп сурди.

Баҳодир Муртазоев, 28 дақиқа. Захирадан тушиб 28 дақиқа ўйнади. Рақиб футболчилари унга деярли имкон беришмади. Ҳаммаси Баҳодирнинг ўз қўлида, ҳаракат қилса, бемалол “Машъал”нинг Дель Пьероси бўла олади.

Шаҳзод Шайманов, 62 дақиқа. Шайманов негадир майдон марказида рақибга босим ўтказа олмади. У гўёки ўзи учун тўп сураётгандек. Шайманов имкон бўлди дегунча узоқ масофалардан зарба бериб туриши керак. Фақат зарбасидан сўнг тўп ўйинчиларга тегиб қайтмаслик шарти билан.

Дурбек Камолов, 28 дақиқа. “Аланга”дан қайтган ушбу футболчимиз секин-аста жамоа ўйинига киришиб кетса ажаб эмас. Аммо “Оқтепа”га қарши баҳсда ўзидан кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Балки бунга жамоага яқинда қайтгани сабаб бўлиши мумкин.

Ойбек Полвонов, 90 дақиқа. Бу футболчи ҳам биринчи босқични “Аланга”да ўтказди. Ойбек “Пахтакор-2” билан қандай ўйнаган бўлса, “Оқтепа” билан ҳам шундай ўйин кўрсатди. Ҳаракатлари бир қарасанг чакки эмас, лекин кўп ҳолларда тўпни йўқотиши ёки бўлмаса нокерак жойда рақибига олдириб қўйиши ортиқча.

Элдор Шомуродов, 70 дақиқа. Ҳар тугул гол уришга эришди. Элдор 70 дақиқа тўп сурган бўлса, шу вақт ичида рақиб ҳимоясини саросимига солиб тура олди. Бу эса ҳужумчи учун энг муҳими.

Зоҳир Қўзибоев, 20 дақиқа. Қўзибоев майдонда 20 дақиқани ўтказди. Асосан ҳаводаги курашларда иштирок этди. Уни туширишдан мақсад гол уриб жамоага ғалаба келтириш эди. Лекин бу ишни уддалай олмади.

Жамшид Ҳасанов, 70 дақиқа. Жамшид биринчи таймда сал фаолроқ ҳаракат қилди, лекин иккинчи бўлимда унинг ҳам ўйини қовушмади. Анироқи рақиб футболчилари уни буткул “ёпиб” қўйишди. Натижада ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмади.

Ихтиёр Тошпўлатов, 10 дақиқа. Ихтиёрга ҳам нимадир етишмаётгандек. У захирадан майдонга тушиб кўп ўйнамади. Қолаверса, охирги зарбани беришда аниқлик етишмади.

Холмурод Холмуродов, 88 дақиқа. Холмурод ўйин давомида бир хил ҳаракат қилди. Афсуски, унинг ҳам ўйинида “портлаш” кузатилмади. Аслида-ку, қанот ярим ҳимоячилари тез-тез “портлаб” туришлари керак. 88-дақиқада кизил карточка олгани эса ҳам ўзига, ҳам жамоага жабр бўлди.

Аббос Шодмонов, 90 дақиқа. Шодмонов ҳам ўзидан кутилган ўйинни кўрсата олмади. Ҳаракатларида ранг-баранглик кузатилмади. Иккинчи таймда деярли кўринмай қолди.

Шерзод Файзиев, 90 дақиқа. “Машъал” дарвозасига пенальти белгиланишига сабабчи бўлди. Лекин гап бунда эмас. Аслида у ўйинни бошқаларга нисбатан бирмунча яхши ўтказди.

Саламат Қуттибоев, 90 дақиқа. Саламатнинг негадир ўйини қовушмади. Мураббийлар уни гоҳ ҳимоя марказига, гоҳ қанотга қўйишмоқда. Бизнингча, Қуттибоев қанотда анча фаол ҳаракат қилади. Чунки бунда ҳужумга қўшилиш имконияти кўпроқ юзага келади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика