RU

Последние новости

09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  0 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  4 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  18 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  2 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  37 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1

“Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви рақамларда Новости

“Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви рақамларда

Олий лиганинг 4-туридан ўрин олган "Машъал" - "Навбаҳор" учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг.

Энг кам: “Машъал” – “Навбаҳор” учрашувида бош ҳакам чўнтагидан бир бор сариқ карточка олишга мажбур бўлди холос. Бу беллашув 4- тур ўйинлари орасида энг кам огоҳлантириш ишлатилган учрашувга айланди.

Энг ёмон: Учрашувни бошқарган бош ҳакам Темур Тўхтасиновнинг иши назоратчи томонидан 7,7 баллга лойиқ топилди. Андижонлик рефери 4- турда ҳамкасблари орасида энг кам баҳо олди.

1- Ярим ҳимоячимиз Дилшод Жабборов Ўзбекистон чемпионати доирасида “Навбаҳор”нинг меҳмонда урилган биринчи голига муаллифлик қилди.

2- Муборакда ўтказилган ўзаро ўйинлар тарихида 2:1 ҳисоби иккинчи маротаба қайд этилди. Биринчи бор худди шу ҳисоб 2005- йилда кузатилган. Ушбу ўйинда сариқ карточка олган ҳимоячимиз Азиз Ғуломхўжаев мавсумда иккинчи маротаба огоҳлантириш ишлади. Учрашув бош ҳаками Темур Тўхтасинов учун “Машъал” – “Навбаҳор” учрашуви Олий лига ушбу мавсумида бошқарган иккинчи ўйини. Эътиборлиси, Тўхтасинов ҳар икки ўйинда ҳам саккиз баллдан паст бахоланган.

3- Дилшод Жабборов “Навбаҳор”нинг Ўзбекистон чемпионати ушбу мавсумидаги учинчи голига муаллифлик қилди. Тўрт ўйинда майдонда тўлиқ ҳаракат қилган Учта футболчимиз

4- Тўртинчи турдан сўнг ҳали ғалаба қозонмаган жамоалар тўртта қолди. “Навбаҳор”дан ташқари “Шўртан”, “Обод” ва “Сўғдиёна” ҳам муваффақият қозона олишмаган.

5- “Машъал”нинг Ўзбекистон чемпионатида урган голлари сони бештага етди.

6- “Лочинлар”нинг Муборакдаги беллашувдан сўнг чемпионатдаги ўтказиб юборган голлари энди олтитани ташкил этмоқда.

7- Ҳисобида сариқ карточкаси бор футболчиларимиз еттита бўлди

8- Саккиз йилдан буён “Навбаҳор” муборакликлар майдонида ўз дарвозасидан икки ва ундан ортиқ тўп ўтказиб юбормоқда.

9- Мусобақа пешқадами билан жамоамиз орасидаги очколар фарқи 9 тани ташкил этмоқда.

10- Чемпионатимиздаги ўнта жамоа меҳмонда уч очко ишлай олишмади.

12- Ўн икки йилдан буён жамоамиз “Машъал” майдонидан ғалабасиз қайтмоқда.

13- Энди муборакликлар “Навбаҳор” билан ўзаро ўйинларда 13 ғалабага эга бўлишди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика