RU

Последние новости

07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  0 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  0 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  1 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  2 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0 00:15U-23 Осиё Кубоги. Эрон - Ўзбекистон 0:0  0 23:55Семеньо Агуэродан кейин энг яхши дебютант бўлди  1 23:13Мбаппе қатнашган "Реал"нинг ўйин олди машғулотидан эксклюзив фотомақола  6 22:59Африка Миллатлар кубоги. Нигерия Жазоирни мағлуб этиб, ярим финалга йўлланма олди  2 22:44"Фенербаҳче" - Туркия Суперкубоги соҳиби!  4 22:15Англия Кубогида бундай ҳолат 117 йил деганда такрорланди  0

"Машъал" мавсумий чипта нархларини белгилади Новости

"Машъал" мавсумий чипта нархларини белгилади

"Машъал" яқинлашиб келаётган мавсумда мухлисларга футбол байрамларини тухфа этишни бошлайди.
Яна икки ҳафтадан сўнг  24-Ўзбекистон миллий чемпионати баҳслари старт олади. Бу мавсум клублар сони 16 тага етган ва ҳар бир жамоа ўз майдонида 15 тадан учрашувни қабул қилади. Муборакдаги баҳсларда жамоамизни стадионда қўллаб-қувватлаш учун мухлислар фан-клуби ташкил этилган. Ундан ташқари клубга бефарқ бўлмаган мухлислар учун йиллик мавсумий чипталар ҳам сотувга қўйилди. Бу йилда йиллик мавсумий чипталар 75 минг сўмдан этиб белгиланган бўлса,  учрашувга киришни истаган мухлислар ҳар бир ўйинга алоҳида чипталарни ҳам сотиб олиши мумкин. Ҳар бир ўйинга чиқарилган чипта  5 минг сўмдан бўлиб, 18 ёшга тўлмаган барча мухлислар учун 1000 сўмдан бўлади.

Ҳар бир ўйинда мухлислар учун баҳс олдидан концерт дастурлари, ўйинларнинг танаффус қисмида мухлислар учун "Омадли мухлис" лойихаси ташкил этилади. Билет эгалари ушбу лойиха иштирокчиласига айланиб боради ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлади. Стадионимиз меҳмонлари эса Ўзбекистон чемпионатининг энг шиддатли баҳслари билан бирга, "Насаф" ва "Шўртан"га қарши воҳа дербиси, Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор"га қарши ўйин, кубок соҳиби "Локомотив" ва  бир неча собиқ футболчиларимиз билан таркибини тўлдирган "Бунёдкор"га қарши ўйинларни ҳам бевосита стадионда гувоҳи бўласиз. Футбол мухлислар учун ва "Машъал" мухлислар учун ўйнайди. Сизнинг қўллаб-қувватлашингиз эса жамоага энг муҳимидир.

Эслатиб ўтамиз, "Машъал" биринчи турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказади. Иккинчи тур баҳси 20 март куни Муборакда "Андижон"га қарши бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика