RU

Последние новости

17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  5 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  26 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  55 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  2 12:49"Барселона" "Челси"нинг Фермин Лопесга бўлган қизиқишига изоҳ берди  3 12:25U-23 Осиё кубоги финал босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон Корея Республикаси ва Эрон билан бир гуруҳда  22 12:15Бир қанча футбол федерациялари исроилликларни четлаштиришни талаб қилмоқда  5

"Машъал" "Машъал-2"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди Новости

"Машъал" "Машъал-2"ни пенальтилар сериясида мағлуб этди

Бугун Ўзбекистондан кубогининг 1/16 финал босқичида икки жамоамиз тўқнаш келди. Биринчиликдаги "Машъал-2" расмий мезбон мақомида асосий таркибимизни қабул қилди.

Учрашувнинг 38 дақиқасида Шокир Юлдашевнинг зарбаси аниқ чиққан эди лекин Илёсов маҳорат кўрсатди. Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг биринчи бўлимида ҳеч бир жамоа дарвозаларни ишғол эта билмади ва жамоалар танаффусга йўл олди.

Иккинчи бўлимни ҳам биринчилик жамоамиз шижоат билан бошлади. Баҳодир Муртозаевнинг зарбасини дарвоза тўсини бартараф этди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳар ҳар икки жамоа ҳужумлар ташкил этган бўлса ҳам дарвозаларни ишғол эта олмади. Асосий 90 дақиқаликда ҳисоб очилмади ва қўшимча 15 дақиқадан икки бўлимга ўтилди. Биринчи 15 дақиқаликда ҳам ҳеч бир жамоага гол киритиш насиб этмади. 110 дақиқада Зоҳир Қўзибоев ҳакамга эътирози учун майдондан четлаштирилди. Қўшимча дақиқаларда ҳам ғолиб аниқланмади ва омад лотореясига ўтилди.

Пеналтилар серияси ҳам муросасиз кечди якунда асосий таркиб жамоамиз 8:7 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кейинги босқичга йўл олган асосий таркиб жамоамиз нимчорак финал ўйинини 25 март куни "Пахтакор-2" - "Сўғдиёна" учрашуви ғолибига қарши ўтказади.

Ўзбекистон кубоги, 1/16 босқич
Муборак, 19.03.2016, Баҳром Вафоев номли стадион

"Машъал-2" - "Машъал" 0:0 (пен 7:8)
Ҳакамлар: Н. Қосимов (Қарши), Б. Канназаров (Нукус), Д. Сарсенов (Нукус), Р. Абдувохидов (Қарши)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Карши).
Огоҳлантириш: Аваз Агалиев (23), Баҳодир Муртозаев (55),
Четлаштириш: Зоҳир Қўзибоев (110),
"Машъал-2": 74.Раҳимжон Давронов, 2.Муҳаммад Тошпўлатов, 5.Дониёр Умаров, 8.Алибек Раҳматуллаев, 9.Баҳодир Муртозаев (c) (6.Аллаёр Раупов 60), 10.Санжар Аҳмедов, 11.Муни Мирмуҳсин Юсупов, 14.Суннатилло Рустамов, 15.Аҳроржон Иноятов, 17.Носирбек Эронов (24.Ёдгор Назаров 95), 20.Шокир Юлдашев.
Захира: 30.Ҳусан Олимжонов, 4.Садриддин Бозоров,18.Ойбек Жўраев, 19.Таваккал Абдураҳмонов.

"Машъал": 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Искандар Шайқулов, 6.Сардор Абдураимов, 7.Зоҳир Қўзибоев (c), 9.Ҳумоюн Муртозаев (90.Зафар Тўраев 60), 13.Шаҳзод Шайманов, 18.Аббос Шодмонов (19.Мирзоҳид Ғофуров 92), 24.Сирожиддин Раҳматуллаев, 25.Ихтиёр Тошпўлатов (10.Жамшид Ҳасанов 62), 27.Ғулом Ҳайдар Гулямов, 55.Аваз Агалиев.
Захира: 12.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 3.Ғиёсжон Комилов, 21.Турсунмурод Ҳамдамов, 96.Шоҳжаҳон Қиличев.

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика