RU

Последние новости

09:15"Реал" ўзининг энг қиммат футболчиларидан бири билан хайрлашишга тайёр  1 08:51"Нефтчи"даги саҳифам ёпилди, кетиш икки томон учун ҳам фойдали бўларди" — Тома Табатадзе билан интервью  2 08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  2 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  9 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  87 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6

"Машъал": Иккинчи давра олдидан жиддий мақсадлар билан (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

"Машъал": Иккинчи давра олдидан жиддий мақсадлар билан (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Бугун "Машъал" ПФК академияси мажлислар залида клуб раҳбарияти, мураббийлари, фан-клуб аъзолари, футболчилар иштирокида иккинчи давра олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда клуб бош директори Илҳом Абдуғаниевич Қурбонов, бош директор ўринбосари Азимжон Шакаров, ёрдамчи мураббий Жамшид Саидов, клубимизга янги келиб қўшилган Шаҳзод Шаймановлар ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Дастлаб клуби бош директори йиғилганлар саволларига жавоб бериб ўтди.

"Давралар оралиғидаги йиғинларни якунладик. Селекция жараёни эса бизни қониқтирмади ва кўнгилдагидек бўлмади. Давралар ўртасидаги селекциянинг кўнгилдагидек бўлиб ўтмаганидан биз фожеа ясамаймиз. 2014 йилги мавсум бошида биз ўзгаришларни амалга ошириб бўлган эдик. Шунга қарамай олдимизда турган иккинчи даврада жамоани янада кучайтиришни мақсад қилган эдик. Очиғини айтиб ўтадиган бўлсам давралар ўртасида жамоани кучайтира оладиган футболчи топиш жуда қийин. " , - дейди Илҳом Абдуғаниевич

"Ўзгаришлар бўлди. Жумладан жамоамизга ўз футболчимиз "Андижон"дан  қайтди. Шайманов клуб тарбияланувчиси ҳисобланади ва ўтган даврани "Андижон"да ижарада ўтказди. Биз футболчиларимизни ҳар қандай шароитда ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини истаймиз ва бу футболчимиз ҳам "Андижон"да 80-90%  майдонда ҳаракат қилди. Шайманов етарлича амалиётга эга бўлган деб ҳисоблайман. Захирадан ўтиргандан кўра амалиётга эга бўлганлиги ўзига ҳам , бизга ҳам яхши.

2014 йил учун селекция ишларида ўн кишини олган эдик. Баъзан бунда хатога ҳам йўл қўйишимиз мумкин. Жамоамизни тарк этган Нарзуллаев ҳақида гапирадиган бўлсам, бу футболчи жамоамизга киришиб кета олмади. Шу боис жамоани тарк этди. Элдор Эргашев ва Саламат Қутибоев ҳам асосий таркибдан жой ола билмагани учун омадини бошқа жамоадан излаб кўради. Мураббийлар ёшларга кўпроқ ўрин бериш учун шундай қарор қабул қилган.", - дейди клуб раҳбари жамоадаги ўзгаришлар ҳақида.

"Олдимиздаги мақсад бу максимал натижага эришиш. Олий лигада жон сақлаб юрадиган жамоа тузмоқчи эмасмиз биз биринчи ўринга интиламиз. Қайси спортдан бўлса ҳам спортчи мусобақага борганда биринчи ўринни кўзлайди. "Машъал"нинг мақсади ҳам биринчи ўринни эгаллаш. Ҳар бир ўйинда максимал натижа учун майдонга тушамиз" , - дея фикрларини якунлайди Илҳом Қурбонов

Бош директор ўринбосари Азимжон Шакаров давра олдидан фикрларини билдириб ўтди.

"Биринчи даврани кўнгилдагидек якунладик.  Ташкилий жиҳатдан клубимиз энг яхши клублар қаторидан жой олишини истаймиз. Бу ОФК назорат комиссияси ташриф буюради ва биз стадионимизни яна "А" классга қайтармоқчимиз. Майдон ҳолати эса айни вақтда энг сифатлиларидан бири. Ҳар бир учрашувга катта ташкилотчилик билан ёндошамиз. Барчаси футбол ва мухлислар учун" , - дея айтиб ўтади Азимжон Шакаров


Сўнгра саволларга жамоа ёрдамчи мураббийи Жамшид Саидов жавоб бериб ўтди.

"Биринчи лигадан қайтган жамоа учун айни вақтда эгаллаб турган ўрнимиз салбий деб бўлмайди. Олий лигада ҳар бир жамоа кучли ва ҳар бир очко қимматли. Юқорида айтиб ўтилганидек мақсадимиз энг юқори поғонага бориш. Мураббийлар штабини биринчи даврадан кўнгли тўлган. Бугун иккинчи давра старт олади ва аъло кайфиятда бошлашга ҳаракат қиламиз." , - дейди Жамшид Саидов

"Таркибга Шаймановни қўшиб олдик. Қутибоев жамоани тарк этгандан сўнг, агар Файзиев терма жамоада бўлса бу ўринда ҳам ушбу футболчи, марказда ҳам  ҳаракат қилиши мумкин. Айни вақтда тактик схемамизга тушиб олиши керак.

Иккинчи даврага тайёргарлик кўнгилдагидек бўлди. Молдавалик, камерунлик , украиналик футболчилар кўрикда бўлди ва баъзи сабаблар билан кўрикдаги легионерлар жамоамизда қолмади. Легионерлар бизни футболчилардан бир бош устун бўлмаса жамоада олиб қолишдан ҳеч қандай нафни кўрмадик. Бешта назорат учрашувини ўтказдик ва бу билан керакли амалиётни ҳам яратдик деб ўйлайман.", - дея сўзини якунлади Жамшид Саидов

Матбуот анжуманини сўнгги қисмида клубнинг янги футболчиси Шаҳзод Шайманов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Озми-кўпни "Андижон" жамоасида ўйин олиб бордим. Асосий таркибга киришга ҳаракат қилдим ва 80-90 % ўйин амалиётига эга бўлдим. Бунинг учун "Андижон" жамоасига раҳмат айтиб ўтаман. "Машъал"га қайтганимдан хурсандман ва бор кучим билан ҳаракат қилиб асосий таркибда ўйнамоқчиман.

"Машъал"нинг ҳимоя чизиғидаги рақобат бу ижобий ва рақобат бор жойда ўсишимга ишонаман. "Машъал" билан бу йилда ижобий натижа билан якунласак,  кейинги йилда халқаро майдондаги йўллама учун курашадиган жамоа бўлишига ишонаман.  

13-рақамни танладим ва бу рақамни танлаганлигим боиси мен шу клуб академиясида ўйнаб юрган вақтларимдан бошлаб ушбу рақамда ҳаракат қилганман. Иримларга ишонмайман ва 13 рақам мен учун омадли. Мисол учун Лутфулла Тўраев ва Ботир Қораевлар ҳам "Машъал"да айнан шу рақамда ўйнаган." , - дея фикрларини якунлайди Шайманов.

Шундан сўнг клуб  раҳбарияти футболчига ўз рақами тушурилган футболкани тақдим этди.

Ушбу матбуот анжуманидан фотогалереяни тoмоша қилинг:

 

 

 

~

 

 

~

 

~

 

~

 

~

 

~

 

~

 

~

 

~


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика