RU

Последние новости

18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  0 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  1 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  3 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  4 13:37Пулишичга “Арсенал”, МЮ ва "Тоттенхэм" қизиқмоқда. "Милан" хавбекни 70-80 млн еврога сотишга тайёр  9 13:10“Ман Сити”, “Ливерпуль” ва “Ман Юнайтед” кузатаётган футболчи 100 млн еврога баҳоланмоқда  5 12:34Шомуродов яна тўпурарлар жадвалида биринчи ўринга қайтадими? Бугун Туркияда Истанбул дербиси бўлиб ўтади, унда ҳамюртларимиз иштирок этади  11 12:27"Манчестер Сити" Игор Тиагони ўз сафига қўшиб олмоқчи  3 11:54"Бавария" Виктор Осимхенни сотиб олиши мумкин  0 11:25Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси "Андижон"га ўтмоқда  11 11:22Жозе Моуринью Португалия терма жамоасини бошқаради  6 10:50Ёрқин Назаровга янги мавсумда беларуслик мураббий кўмаклашади  2

“Машъал”: Эрматов ва Расуловни табриклаймиз Новости

“Машъал”: Эрматов ва Расуловни табриклаймиз

25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА рефериси ассистенти Абдуҳамидулло Расуловни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам таниқли ҳакамимизни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан ҳам тақдирлади.

Ундан ташқари яқинда Бразилия майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида Эрматовга яқиндан ёрдам берган Абдуҳамидулло Расулов ҳам "ORLANDO" автомашинаси билан, Эрматов эса "MALIBU" русумли автомашина билан тақдирланди.

Шу муносабат билан “Машъал” футбол клуби ҳам ушбу ҳакамларимизни мазкур ютуқлари билан муборакбод этади.Қолаверса бу йил иккинчи бор мундиалда иштирок этиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинларни бошқариш борасида дунё бўйича рекорд қайд этгани билан ҳам Равшан Сайфитдиновични табриклаймиз.

Бу билан ҳакамларимиз мамлакатимизни бутун дунёга янада танитди!

Уларнинг келгуси фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика