RU

Последние новости

16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  3 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  2 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  19 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8

"Машъал": "Бухоро" ёшлари ҳам мағлуб этилди Новости

"Машъал": "Бухоро" ёшлари ҳам мағлуб этилди

Айни вақтда Муборакда ёшлар лигаси доирасидаги навбатдаги 23-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
 "Машъал" ўз майдонида "Бухоро"ни қабул қилиб 2:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Учрашув тўлалигича майдон эгалари устунлигида ўтиб биринчи бўлимнинг ўзидаёқ йирик ҳисоб бўлиши мумкин бўлган вазиятлар фойдаланилмади. Баҳодир Муртозаев, Шоҳруҳ Достоновларда бир неча бор аниқ вазиятлар бўлишига қарамай ҳеч биридан фойдалана олмади. Холисликни сақлаган ҳолда айтиш керакки "Бухоро" бутун учрашув давомида дарвозага бир марта ҳам аниқ зарба йўлламади.
Иккинчи бўлимни ҳам катта ташаббус билан бошлаган майдон эгалар 55 дақиқада Шабанов Достоновни ушлаб қолгандан сўнг пеналти қўйилди. 11 метрлик жарима ҳам аниқ амалга оширилмади. 80 дақиқада Қаҳрамон Баҳодиров қанотдан аниқ зарба берди ва ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтиб чемпионат тўпурари Шоҳруҳ Достонов яна бир бор ўзини кўрсатди. 2:0 ва учрашув шу ҳисобда якунига етди.

Шундай қилиб "Машъал" ёшлари навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва турнирда пешқадамликни давом эттиради.

Ёшлар лигаси. 23-тур
"Машъал" - "Бухоро"  2:0 (0:0)
Голлар:
1-0 Қаҳрамон Баҳодиров (80), 2-0 Шоҳруҳ Достонов (82)
Ҳакамлар: Нодиржон Болтаев (Навоий), Артём Калилин, Фарҳод Усмонов , Жонон Ҳамидов (Қарши)
Назоратчи: С.И.Нажафалиев (Тошкент)
Огоҳлантиришлар: Холмурод Холмуродов (44) , Қаҳрамон Баҳодиров (50) - Тўлқин Умаров (5), Азамат Шарипов (55), Руслан Асланов (64)
Амалга оширилмаган пеналти.
Ихтиёр Тошпўлатов (55 "Машъал")
Четлаштириш:
Холмурод Холмуродов (85)

"Машъал":
1.Санжар Қувватов (c), 15.Искандар Шайқулов, 16.Холмурод Холмуродов, 27.Қаҳрамон Баҳодиров, 28.Сирожиддин Раҳматуллаев (40.Жомий Жумаев 90), 29.Баҳодир Муртозаев, 32.Сирожиддин Аллаев, 36.Ихтиёр Тошпўлатов (31.Шоҳжаҳон Аббосов 80), 39.Маъруф Тошев (47.Марадона Сафаров  65), 48.Шоҳруҳ Достонов (43.Уйғун Бобоназаров 86), 49.Шаҳзод Шаймонов
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 4.Юнус Очилдиев,  45.Муҳриддин Ризвонов

"Бухоро":
1.Мақсуд Шабанов, 2.Азамат Шарипов, 4.Тўлқин Умаров, 5.Муродулла Ҳамдамов, 6.Азамат Санаев, 8.Равшан Янгиев, 10.Баҳром Нарзуллаев (9.Мирфайз Муҳиддинов 60), 14.Наримон Ҳасанов (21.Дониёр Саидов 58), 15.Руслан Асланов, 77.Азизбек Муратов, 89.Умиджон Муҳаммедов (11.Нозим Умуров 46)
Захира: 25.Шоҳжаҳон Насимов, 3.Бобир Омонов, 7.Ислом Ҳолиқов, 22.Нодир Жўраев
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика