RU

Последние новости

20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  1 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  1 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  2 18:41Тотти "Рома" билан музокаралар олиб бормоқда  0 18:14Абдуқодир Ҳусанов — ЕЧЛнинг энг тезкор футболчиси!  16 17:53Гватемала Россия терма жамоасига қарши ўйнамайди  1 17:27"Аякс" Зинченконинг жароҳати бўйича баёнот берди  0 16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  1 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  8 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  14 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  5 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  109 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1

«Машъал-2» яна очколарсиз қолди Новости

«Машъал-2» яна очколарсиз қолди

Кеча «Машъал-2» Ўзбекистон биринчилигининг 7-туридан щйин олган «Андижон» жамоасига қарши сафардаги учрашувда майдонга тушиб йирик 3:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлабки бўлимнинг 34 дақиқасида, Санжар Асқаралиев, Ҳусан  Олимжонов  қўриқлаётган дарвозага гол уриб ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошланиши билан эса жамоамиз ўз дарвозаси тўридан иккинчи тўпни олиб чиқишди.  Қаҳрамон   Маҳаммаджонов 55 дақиқада, Олимжоновни яна бир бор ожиз қолдирди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Яратилган вазиятларидан фойдалана олмаган Мирзабоев шогирдлари баҳснинг сўнги 88 дақиқасида, Бахтиёр Қосимовнинг зарбасидан кейин учинчи тўпни ҳам ўтказиб юборишди ва ҳисобни ачинарли аҳволга келтиришди 3:0. Шу тариқа «Машъал-2» бу турда ҳам яна очколарсиз қолди.

17:00 - «Андижон» (Андижон) – «Машъал-2» (Муборак) 3:0 

Голлар: Санжар Асқаралиев (34), Қахрамон Махаммаджонов (55) Бахтиёр Қосимов (88)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), Н. Афиногенов (Тошкент), А. Абдуллаев (Тошкент)

Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

«Андижон»: 34. Лочин Долимов 4. Дилмурод Маҳмудов 7. Шаҳбоз Жумабоев 8. Фарҳод Бекмуратов 11. Фарруҳ Шотурсунов 14. Акбар Ходжаев 17. Жаҳонгир Маҳсудов 21. Муҳаммадюсуф Абдумажидов 22. Мақсуд Маҳмудов 23. Санжар Асқаралиев 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов.

Захира: 95. Баракатилло Исроилов 6. Иброҳим Отахонов 9. Алишер Абдувоҳидов 15. Абдурасул Комилов 27. Кемран Нажафалиев 29. Бахтиёр Қосимов 70. Ойбек Нурматов.

«Машъал-2»: 30. Хусан Олимжонов 5. Темур Машарипов 7. Муни-Мирмуҳсин Юсупов 10. Санжар Аҳмедов 16. Холмурод Холмуродов 20. Таваккал Абдураҳмонов 22. Хусан Алиқулов 23. Дониёр Умаров 26. Бобур Фарҳодов 47. Суннатилло Рустамов 55. Муҳаммад Тошпўлатов.

Захира: 40. Достон Тўхтабоев 8. Ёдгор Назаров 9. Шаҳзод Абдураимов 17. Носир Эронов 24. Муҳриддин Ризвонов 25. Шаҳзод Убайдуллаев 90. Мирзоҳид Эгамбердиев.


"Машъал-2" матбуот хизмати

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика