RU

Последние новости

12:29"АҚШдан йироқ бўлинг": Блаттер Жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди  0 12:03Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди  6 11:39Манба: Ўзбек клуби словениялик ҳимоячини олиб келди  0 11:18Каннаваро: "Янги ўйинчилар иштирок этаётган Дубайдаги йиғин қизғин ўтмоқда"  2 10:40Мемфис Депай БАА клублари эътиборида  1 10:20Дани Алвес профессионал футболга қайтиши мумкин  2 09:55Сардор Раҳмонов фаолиятини Тошкент клубида давом эттиради  3 09:35Санжар Қувватов: "Ҳозир натижа учун ўйнайдиган эмас, захирани ўйлаб иш қиладиган пайт"  3 09:10Бугун футбол. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнам билан ўйнайди  2 08:50Ироқ чемпионати. Мурод Бобожоновдан дебют гол, Қосимов ҳам майдонни қуруқ тарк этмади  5 08:25Абубакир Шукуруллаев: "Бунчалик тез имконият беришади деб ўйламаган эдим"  2 08:00"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор  6 00:45"Монако" "Манчестер Сити" ҳимоячисига кўз тикмоқда  0 00:32Саудия Про-Лигаси. Роналду ва Бензема жамоалари ғалаба қозонишди  6 00:09Дэвид Симэн: "Артетанинг тўртта алмаштиришидан шокка тушдим"  5

"Машъал-2" назорат баҳслари ўтказмоқда Новости

"Машъал-2" назорат баҳслари ўтказмоқда

Бу йилда ҳам Ўзбекистон биринчилиги баҳсларига "Машъал" академиясининг ёшларидан иборат бўлган "Машъал-2" жамоаси иштирок этади.
Дилшод Андаев бошқариб бораётган ушбу жамоа биринчилик баҳсларига жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Йиғинлар давомида кўплаб назорат ўйинлари орқали жамоа шакллантирилмоқда. Асосан академия ёшларидан иборат жамоага янги мавсум олдидан , футбол мактабимизнинг 1998-1999 йилда туғилган ёшларидан саккиз нафари жалб этилди.

Бу жамоа 17 февраль куни Жиззахнинг "Ғаллакор" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Бунда биринчиликда иштирок этувчи жамоамиз йирик 5:1 ҳисобида ғалабага эришди.

Назорат учрашуви. 17.02.2015
"Машъал-2" - "Ғаллакор" 5:1
Голлар:
Бекзод Раҳмонов, Шокир Юлдашев (2 та), Ойбек Жўраев, Константин Боев.

Айни вақтда бу йиғинда 27 нафар футболчи иштирок этмоқда. Кеча улар иккита назорат ўйинини ўтказишди.  Икки ўйинда иккита таркиб майдонга тушди. Биринчи ўйинда  биринчи таркиб билан , Қозоғистоннинг "Махтаарал" жамоасига қарши майдонга чиқди ва нурсиз дуранг ўйнади.

Назорат учрашуви. 21.02.2015
"Машъал-2" - "Махтаарал" (Қозоғистон) 0:0

Иккинчи ўйинни иккинчи таркиб "Янгиер" жамоасига қарши ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалабага эришди.

Назорат учрашуви. 21.02.2015
"Машъал-2" - "Янгиер" 4:2
Голлар:
Санжар Аҳмедов, Ойбек Жўраев, Суҳроб Исматов, Бакир Муртозаев.

Йиғинда иштирок этаётган ва майдонга тушган футболчилар рўйҳати қуйидагича:

"Машъал-2" (биринчи лига): Ҳусан Олимжонов, Раҳим Давронов, Шоҳжаҳон Қиличев, Бобур Абдуллаев, Муҳиддин Юсупов, Жаъфар Исмоилов, Суннат Рустамов, Шамсиддин Саъдуллаев, Константин Боев, Миржалол Қосимов, Шокир Юлдашев, Бекзод Раҳмонов, Муни Мирмуҳсин Юсупов, Бакир Муртозаев, Руидин Расулов, Сардор Сулаймонов, Мансур Файзуллаев, Расул Жўраев, Суҳроб Исматов, Ёдгор Мирзаев, Али Раҳматуллаев, Искандар Шодмонов, Алвеш Муродуллаев, Ойбек Жўраев, Аҳрор Иноятов, Санжар Аҳмедов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика