Мартин О’Нил: "Коулменнинг жароҳати - катта бахтсизлик"
25 мар 2017 20:28
Новости
Мартин О’Нил: "Коулменнинг жароҳати - катта бахтсизлик"
Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Мартин О’Нил ЖЧ-2018 саралаши доирасида Уэльс билан ўйин (0:0)дан кейин жамоа сардори Шеймус Коулменнинг жароҳати борасида фикр билдириб ўтди.
"Шеймус шифохонага жўнатилди, унинг оёғи синган. Бу ҳолат у учун катта бахтсизлик, чунки ўз жамоасида энг яхши мавсумни ўтказаётган эди. Коулмен терма жамоага жуда зарур, у характерга эга ҳақиқий сардор. Бу "Эвертон" ва бизнинг терма жамоа учун катта йўқотиш", - дейди О’Нил.
Комментарии