Мартин Эдегор сермаҳсуллик намойиш этмоқда
14 фев 2020 08:40
Новости
Мартин Эдегор сермаҳсуллик намойиш этмоқда
“Реал Сосьедад” Испания Кубоги ярим финали илк учрашувида “Мирандес”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Сан-Себастьянликларнинг иккинчи голига Мартин Эдегор муаллифлик қилди. 21 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида сўнгги 6 та ўйинда гол+пас тизимида 7 (3 та гол, 4 та голли узатма) очко ишлашга эришди. Қайд этиш жоиз, Эдегор 1/4 финалда Мадриднинг “Реал”ига ҳам гол урганди. Мартиннинг трансфери ҳуқуқи эса Мадрид клубига тегишли.
Футболчи жорий мавсум “Сосьедад” сафида 24 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии