RU

Последние новости

07:44Эл Классикодан кейин Винисиус Ямалга нима дегани маълум бўлди  2 07:17Sofascore. Дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:09"Оловга мой сепган" Ямаль ёхуд "Реал" футболчилари нега "Барса" аъзосига ташланиб қолишди?  20 03:06АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Эвертон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 03:02А Серия. "Рома" меҳмонда ғалабага эришди, "Ювентус" эса Римда мағлуб бўлди  3 02:04Миржалол Қосимов: "Охиригача курашиш - спорт принципи"  2 01:59Рўзиқул Бердиев: "Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни майдондан излаш керак эмас. Менинг ҳолатимга тушиб кўрсангиз биласиз"  27 01:00Илёс Зейтуллаев: "Каннаварога 'D’accordo' дея олмайман"  2 00:34Отабек Нарзуллаев: "Қашқадарё чемпион бўлишини хоҳлаймиз"  5 23:22Англиянинг уч топ-клуби "Бавария" футболчисига кўз тикмоқда  2 22:50Эл Классико. "Реал Мадрид" — "Барселона" 2:1  22 22:22Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди  349 22:20Суперлига. "Бунёдкор" – "Машъал" 2:1  0 21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  8 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1

Март ойидаги йиғин учун Ўзбекистон МТЖнинг кенгайтирилган таркиби. Рашидов, Шомуродов ва Азимжон Аҳмедов рўйхатда бор Новости

Март ойидаги йиғин учун Ўзбекистон МТЖнинг кенгайтирилган таркиби. Рашидов, Шомуродов ва Азимжон Аҳмедов рўйхатда бор

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунларидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини 22-30 март кунлари ўтказади.

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи тайёргарлик режасидан ўрин олган ушбу йиғин учун мураббийлар штаби 29 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

Ушбу ҳафта давомида таркибга жалб қилинган аксарият футболчилар ўз клубида учрашувларда иштирок этишини инобатга олган ҳолда, мазкур рўйхатда баъзи ўзгаришлар рўй бериши мумкин.



Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов ("Насаф"), Жавоҳир Илёсов ("Локомотив"), Элдорбек Суюнов ("Пахтакор")

Ҳимоячилар: Исломжон Қобилов ("Локомотив"), Иброҳимҳалил Йўлдошев ("Пахтакор"), Хожиакбар Алижонов ("Пахтакор"), Мурод Холмуҳаммедов ("Қўқон-1912"), Фарруҳ Сайфиев ("Пахтакор"), Санжар Қодирқулов ("Локомотив"), Ислом Тўхтахўжаев ("Қизилқум"), Егор Кримец ("Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор").

Ярим ҳимоячилар: Лутфулла Тўраев ("Бунёдкор"), Ҳожимат Эркинов ("Пахтакор"), Ойбек Бозоров ("Насаф"), Одилжон Ҳамробеков ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Отабек Шукуров ("Шаржа", БАА), Жалолиддин Машарипов ("Шабаб Ал Аҳли", БАА), Ҳумоюнмирзо Иминов ("Пахтакор"), Санжар Шоаҳмедов (АГМК), Сардор Собирхўжаев ("Пахтакор"), Сардор Рашидов ("Пахтакор"), Аброр Исмоилов ("Пахтакор"), Достонбек Ҳамдамов ("Хатта", БАА), Остон Ўрунов ("Уфа", Россия).

Ҳужумчилар:
Темурхўжа Абдуҳолиқов ("Локомотив"), Элдор Шомуродов ("Женоа", Италия), Шаҳзодбек Убайдуллаев ("Шахтёр Солигорск", Беларусь, Игорь Сергеев ("Актобе", Қозоғистон).


Рейтинг: -81   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика