Марсьяль ва Лингард "Ливерпуль"га қарши баҳсгача сафга қайтиши мумкин
18 фев 2019 13:24
Новости
Марсьяль ва Лингард "Ливерпуль"га қарши баҳсгача сафга қайтиши мумкин
"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль"га қарши бўладиган Англия Премьер-лигасининг 27-тур ўйинида оптимал таркибни майдонга тушириши мумкин.
Ярим ҳимоячи Жесси Лингард ва Антони Марсьяль ПСЖга қарши Чемпионлар лигасининг 1/8 финал илк учрашувида (0:2) жароҳат олган эди. Баҳсдан кейин бу икки футболчи 2-3 ҳафта майдонга туша олмаслиги ва "Ливерпуль" билан ўйинни ўтказиб юбориши айтилди.
Аммо, маълумотларга кўра, Лингард ва Марсьяль мерсисайдликларга қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин. Футболчиларнинг даволаниши режадагидан тезроқ давом этяпти ва улар ҳафта охиригача оёққа туришлари кутилмоқда.
Похожие новости
18:00
АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб) 4
23:27
АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер! 10
Комментарии