Марсьяль узоқ муддатга сафдан чиқдими?
05 апр 2021 01:25
Новости
Марсьяль узоқ муддатга сафдан чиқдими?
"Қизил иблислар" форварди мавсум охиригача майдонга тушмаслиги мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Антони Марсьяль 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги Франция ва Қозоғистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинда (2:0) тиззасидан жароҳат олган эди.

"Қизил иблислар" устози Оле-Гуннар Сульшернинг сўзларига кўра, францияликнинг жароҳати дастлаб кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди.
"Биз Антонини мавсум охиригаса йўқотган бўлишимиз мумкин. Айниқса, аввалига у билан ҳеч қандай жиддий воқеа содир бўлмаганлиги тўғрисида хабарлар тарқалганини ҳисобга олсак, бу хабарни қабул қилиш қийин бўляпти. Кўриб турибмизки, ҳаммаси биз кутганимиздан кўра ёмонроқ", – дейди Сульшер BBC'га.
Марсьяль АПЛнинг жорий мавсумида "Манчестер Юнайтед" таркибида 22 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урган.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии