Марсело "Реал"даги яққол рекордчига айланиб олди
02 мая 2022 16:12
Новости
Марсело "Реал"даги яққол рекордчига айланиб олди
"Реал" ҳимоячиси Марсело клубда соврин қўлга киритиш бобида етакчи бўлиб олди.
"Қироллик клуби" чемпионатнинг 34-турида "Эспаньол"ни мағлуб этди ва чемпионлик совринини қўлга киритди. Бу эса Марсело учун клубдаги 24-соврин бўлди. Шу орқали у Франциско Хентони қувиб ўтди.
33 ёшли Марсело бунга қадар "Реал" таркибида 6 марта Испания чемпиони, икки карра кубоги ва 5 карра Суперкубоги соҳиби бўлишдан ташқари, 4 марта ЕЧЛ, 3 бора УЕФА Суперкубоги ва 4 марта клублар ўртасидаги ЖЧда ғолиб бўлган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии