"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди
20 мая 19:49
Новости
"Марсел"нинг 3 нафар футболчиси ўққа тутилди
"Марсель" футболчилари Фарис Мумбанья, Жан Онана ва Абдул Мейте Лига 1нинг 34-тури доирасидаги ўйиндан сўнг Гаврдан қайтаётганларида машина ўғрилиги қурбони бўлиши мумкин эди.
Ҳужум Валентин шоссеси ва Марселнинг 12-округида жойлашган "Команди" машғулот маркази ўртасидаги ҳудудда содир бўлди.
Футболчилар Гавр шаҳридан ўз машиналарида қайтаётганди ва уларни машғулот марказига оз қолганида қароқчилар тўхтатиб қолишган. Тасдиқланган манбаларга кўра, футболчилар ҳужумчилардан қочиб қутулишга муваффақ бўлганига қарамай, уларга бир неча марта ўқ узилган. Футболчилардан бирининг ҳайдовчи эшигидан иккита ўқ топилган, калибри ҳали аниқланмаган учинчи ўқ эса "Марсел"нинг бошқа вакили машинаси юкхонасига тушиб қолган.
Марсель прокуратураси терговни Уюшган ва ихтисослашган жиноятчиликка қарши кураш департаментига топширди.
Комментарии