Марокаш бош мураббийи: "Ҳакам бўлиш осон эмас"
26 июн 2018 10:40
Новости
Марокаш бош мураббийи: "Ҳакам бўлиш осон эмас"
Марокаш термаси бош мураббийи Эрве Ренар ЖЧ-2018нинг 3-тури доирасида Испанияга (2:2) қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳакам бўлиш осон иш эмас. Буни олдин ҳам айтиб ўтгандим. Сариқ карточкалар борасида гапирадиган бўлсам, буларнинг айримларига лойиқ эдик, баъзиларига эса йўқ. Пике икки оёғи билан бизнинг футболчимизга ташланганида унга сариқ карточка берилмаганидан жаҳлим чиқди. Бироқ бу керакли аспект эмас. Бу борада ҳакамни танқид қилмайман.
Биз 20 йилдан сўнг жаҳон чемпионатига қайтдик. Шунда ҳам дунёнинг энг кучли икки термаси билан қандай ўйин кўрсатиш кераклигини намойиш этдик. Марокаш термаси мақтовларга лойиқ даражада ўйин кўрсатди", - деди Ренар.
Похожие новости
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Комментарии