RU

Марокаш 36 йилдан сўнг Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида ўйнайди Новости

Марокаш 36 йилдан сўнг Жаҳон чемпионати плей-офф босқичида ўйнайди

Марокаш терма жамоаси ажойиб натижа қайди этди.

Қатарда ўтказилаётган Жаҳон чемпионати "F" гуруҳида биринчи ўринни Марокаш термаси эгаллади. Гуруҳда мағлубиятга учрамасдан, плей-офф йўлланмасига эга чиққан Марокаш термаси ўз тарихида иккинчи марта нимчорак финалда ўйнайди. Марокаш бундан 36 йил олдин, яъни 1986 йилги мундиалда гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалаганди. 

Энди Марокаш терма жамоаси "Е" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан куч синашади. Бу Испания, Япония, Германия ёки Коста-Рика терма жамоалари бўлиши мумкин. 

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика