Маркус Рэшфорд: "Погбанинг ўзи пенальтини тепишни хоҳлади"
20 авг 2019 11:10
Новости
Маркус Рэшфорд: "Погбанинг ўзи пенальтини тепишни хоҳлади"
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд "Вулверхэмптон" (1:1)га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Албатта, биз хафа бўлдик ва бироз тушкунликка тушдик, аммо мавсум бошидан тушкунликка тушиб қолиш ярамайди.
- Нимага Погба пенальтини тепди?
- Ҳаммаси оддий, у пенальтини тепишни хоҳлади. Ҳар қандай ҳолатда пенальти аниқ ижро этилмаслиги мумкин. У бундайлардан кўпини урган, битта хато эса оддий ҳолат. Афсус, ўша вазиятда гол уролмади, аммо футбол шунақа. Биз ҳафталар давомида пенальти тепишни машқ қиламиз ва уларнинг катта қисмида дарвозани ишғол қиламиз, - дейди Рэшфорд.

Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 2-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Вулверхэмптон" ўртасидаги ўйинда Погба 11 метрлик зарбани аниқ ижро этолмади.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Родриго тиззасидан операция қилинди
Комментарии