Марко Ройс: "Месси ўйнаса хурсанд бўлар эдим. У сайёрамиздаги энг яхши футболчи"
17 сен 2019 14:24
Новости
Марко Ройс: "Месси ўйнаса хурсанд бўлар эдим. У сайёрамиздаги энг яхши футболчи"
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Марко Ройс ЧЛ доирасидаги "Барселона"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен Алькасер билан гаплашдим. У ҳотиржам. Умид қиламизки, Алькасер эртага бизнинг ғалаба қозонишимизда муносиб ҳисса қўшади. У биз учун муҳим футболчи. Унга битта керакли вазият бўлса кифоя ва у гол уради.
Агар эртага Месси ўйнаса, жуда ҳам мамнун бўлар эдим. У сайёрамиздаги энг кучли футболчидир", - дейди Ройс.
30 ёшли Ройс 2012 йилдан буён Дортмунднинг "Боруссия" клуби шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" (Дортмунд) ва "Барселона" ўртасидаги ўйин бугун Тошкент вақти билан соат 23:55да бошланади.

Похожие новости
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Комментарии