RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  4 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак" Новости

Маркес Лопес: "Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак"

Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйинидан олдин Қатар термаси устози Маркес Лопес ҳал қилувчи баҳс ҳақидаги ўзининг якуний ҳулосаларини баён қилди.

"Тикланиб олиш учун фақатгина икки кун вақтимиз бўлди. Дам олиш ва қайта тикланиш финал олдидан ҳал қилувчи фактор бўлади. Айниқса, финал Иордания каби кучли рақибга қарши эканини ҳисобга олсак.

Барча шогирдларимга тўлиқ ишонаман. Улар бу босқичга муносиб эдилар. Ҳар бир футбочимиз финалгача босиб ўтилган йўлда ўз ҳиссасини қўшди. Бу фалсафамизнинг ажралмас қисми.

Футболчилар машина эмас. Улар тинмай югуришади, футбол ўйнаш қийин. Афиф, Алмоез ва Ал Ҳайдосларни ўзгартириб туришимиз табиий ҳолат. Ҳеч қайси ўйинчи 90 дақиқа юқори темпда ўйнолмайди. Ғалаба қозониш учун барчасини қиламиз. 

Финалда доим босим бўлган. Турнирда катта сенсация қайд этаётган Иорданияга қарши бу босим янада катта бўлади. Бироқ, биз вазмин ҳолатдамиз, нима қилишни яхши биламиз. Иккинчи ўрин бизни қониқтирмайди. Осиёда энг кучли эканимизни исботлашимиз керак", -дейди Маркес Лопес.

Эслатиб ўтамиз, Иордания ва Қатар термалари ўртасидаги Осиё кубоги финал ўйини 10 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.

Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика