RU

Последние новости

11:19Бир ўйин тарихи. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Хорватияни қандай енгганди?  0 11:15Қайтиш яқинми? Клопп дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирини бошқариши мумкин  0 10:50Евро-2028. Очилиш ва финал учрашувларига мезбонлик қиладиган стадионлар маълум  3 10:24Флик Мессини "Барселона"га қайтишига қарши  0 09:56"Реал"нинг асосий футболчиларидан бири терма жамоаси сафида жароҳат олди  0 09:28VI Ислом Бирдамлик ўйинларида бронза медалини қўлга киритган футзал терма жамоамиз тантанали тарзда кутиб олинди  0 08:59МЮ қишда ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи. Жамоа иккита футболчидан бирини танлайди  0 08:31Месси яна бир мундиалда ғалаба қозониш ёки "Олтин тўп"ни қўлга киритиш ўртасида танлов қилди  6 08:03МЮ "бразилиялик Холанд"га қизиқиш билдирмоқда  0 07:37Аморим: "У мен учун ҳақиқий намуна"  0 00:58"Атлетико" Симеоненинг ўғли билан шартномани узайтиришга яқин турибди  0 00:16Родриго Лондон клубига ўтадими?  1 23:10"Манчестер Юнайтед" Кеннет Айхгорнга қизиқиш билдирмоқда  1 22:25"Ливерпуль" ва "Ювентус" "Бавария" форварди учун курашмоқда  3 21:38"Барселона" Кейн учун 64,5 млн евро товон пули тўлашга тайёр. "Бавария" форварди Левандовскийнинг ўрнига идеал номзод сифатида кўрилмоқда  12

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади? Новости

Марказлашган чемпионат. Бу қандай бўлади?

ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида пост қолдирди.

Унда ёзилишича, Суперлиганинг 10, 11 ва 12-турлари марказлашган ҳолда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши мумкин. Ва бу борада ПФЛ ўз режасини ишлаб чиқишни бошлагани айтилган. 

Хабарингиз бор, бугун 10 июлдан яна карантин чоралари кучайтирилиб, 1 августга қадар шундай қолиши махсус комиссия томонидан белгилаб берилди. 13 июлдан бошлаб поездлар ва самолёт рейслари ҳам вақтинча тўхтатилади. Бу эса ўз навбатида клубларга ўйинга бориб келиш бўйича қийинчилик туғдиради.

Наилож ҳозирги вазият шуни тақозо қилаётгани бор гап. Шу боис ҳар қандай ҳолатда аввало футбол ўйинларини давом эттириб турган маъқул. Чунки жамоалар энди формага кириб олай деганда тўхтатиб қўйиш яна олдинги ҳолатга қайтаради.

Лекин шу ўринда бир савол туғилади: агар чемпионат марказлашган тартибда ўтса, у қандай бўлади? 

Келинг дастлаб Суперлиганинг 10, 11, 12-турдаги ўйинлар тақвимини келтириб ўтсак. Демак, 10-тур 19, 20, 21 июлга, 11-тур 26, 27, 28 июлга ва 12-тур 3-4 августга белгиланган. Энди фикримизни 10-тур мисолида давом эттирамиз. 


10-тур учрашувлари

19 июль. "Сурхон" - "Навбаҳор"

19 июль. "Насаф" - "Сўғдиёна" 

20 июль. АГМК - "Локомотив"

20 июль. "Бунёдкор" - "Металлург"

20 июль. "Машъал" - "Андижон"

21 июль. "Қўқон-1912" - "Пахтакор"

21 июль. "Қизилқум" - "Бухоро"


Агар 10-турни марказлашган ҳолда Тошкент ва Тошкент вилоятида ўтказиш кўзда тутилаётган бўлса, унда дастлаб тайёр стадионларни ҳисоблаб чиқамиз. 

Тошкент вилоятидаги стадионлар: Олмалиқ, Бекобод. 

Тошкент шаҳридаги стадионлар: "Пахтакор", "Локомотив", "Бунёдкор".  

Яъни булар тур учрашувларини қабул қилишга ҳар томонлама (табло, кийим алмаштириш хоналари, прожектор, Coca Cola реклама жиҳозлари бўйича) тайёр стадионлар. Суперлигада ҳар тур 7та ўйин бўлади. Тайёр стадионлар эса 5та. 

10-тур тақвимидан келиб чиқсак, АГМК ва "Бунёдкор" стадиони банд бўлади, чунки бу икки жамоа ўз майдонида ўйнайди. Қоляпти 3та стадион: "Пахтакор", "Локомотив" ва Бекободдаги ўйингоҳ. 

Бу уч стадионда қолган 5та ўйинни ўтказиш мумкинми? Мумкин, албатта. Фақат бу борада клублар билан ишлашга тўғри келади. Яъни масалан Бекобод бирмунча узоқ бўлгани учун битта ўйинни ўзида қабул қилади, "Пахтакор" ва "Локомотив" стадионида иккитадан ўйин бўлади. Ёки бўлмаса ТТЙМИ билан "Жар"ни қўшсак, унда "Пахтакор" ва "Локомотив" ўйингоҳларида 2тадан ўйин ўтказишга ҳожат қолмайди. 

Масалан, "Пахтакор" "Қўқон-1912" билан ўз майдонида мезбон (!) сифатида ўйнаши мумкин, шунда иккинчи даврани Қўқонда ўтказади. Буёғига қоляпти яна тўртта ўйин: "Сурхон" - "Навбаҳор" (19 июль), "Насаф" - "Сўғдиёна" (19 июль), "Машъал" - "Андижон" (20 июль) ва "Қизилқум" - "Бухоро" (21 июль). 

19 июль куни иккита ўйин бор. Демак, бу ўйинларнинг биттасини Бекободда ўтказишга тўғри келади. ПФЛ қайси жамоаларни Бекободга юборишни ҳал қилиши мумкин. Шунда битта учрашув Тошкентда бўлади. 

"Пахтакор" 21 июль куни "Қўқон-1912"га қарши ўз майдонида баҳс олиб боради деб ҳисобласак, 19 ва 20 июль кунлари стадионга тегмаслик керак. Бу ўринда қоляпти "Локомотив" стадиони. 20 июль кунги "Машъал" - "Андижон" баҳси ТТЗда ўтказилиши мумкин, чунки шу куни "Локо" Олмалиқда ўйнаётган бўлади. 

"Қизилқум" - "Бухоро" ўртасидаги турнинг охирги учрашувини "Жар" ёки ТТЙМИда ўтказса бўлади. Шу билан тур ўйинлари тугайди. 

Нима бўлган тақдирда ҳам жамоалар нейтрал майдонда ўйнагани билан мезбон ва меҳмон мақоми сақлаб қолиниши шарт. Бу ўринда фақат стадион нейтрал бўлади, лекин тақвимдан келиб чиқиб ким меҳмон, ким мезбон эканлиги ўзгармайди. Фақат ўз майдонида ўйнайдиган жамоалар бундан мустасно. Фикримизча, бу ҳаммага маъқул келади. 

Карантиндан кейин насиб қилса яна эски усулга қайтамиз. Лекин ҳозирги шароитда бошқа чора кўринмаяпти. Олдимизда эса иккита йўл қолган: 1. Чемпионатни қай йўсинда бўлмасин давом эттириш, 2. Вазият ўнгланмагунча футбол ўйинларини яна тўхтатиб қўйиш.  

Хўш, сиз қай бирини танлайсиз?

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика