RU

Последние новости

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Марказий ўйинга тайёрмисиз? Новости

Марказий ўйинга тайёрмисиз?

Бугун бўлиб ўтадиган иккита баҳс билан Суперлига 17-турига старт берилади.

Бугун Наманганда аншлаг бўлиши кутилмоқда. Зеро "Навбаҳор" ўз майдонида амалдаги чемпион "Пахтакор"ни қабул қилади. Ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки мухлислар чемпионлик йўлида ҳаракат қилаётган икки жамоанинг ўзаро қарама-қаршилиги гувоҳи бўлишади. 

Турнир жадвалида "Навбаҳор" 32 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Тўплар нисбати 19-9. Наманганликлар бунгача ўтказилган 16та ўйинда 9 бор зафар қучиб, 5 марта дуранг ўйнаган ҳамда икки бор мағлуб бўлган. 

"Пахтакор" ҳисобида эса "Навбаҳор"дан атиги бир очко кам, яъни 31 очко мавжуд. Бугунги ўйин яна шуниси билан қизиқки, буни чемпионлик баҳси дея олдмасак-да, чемпионликка таъсир кўрсатадиган ўйин дея оламиз. Шу боис ҳар икки жамоа фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиқса керак. 

Бугунги беллашув "Навбаҳор"нинг ўз майдонидаги 9-ўйини бўлади. Самвел Бабаян шогирдлари шу пайтгача уйда ўтказилган ўйинларда 15 очко жамғаришган. Тўплар нисбати 9-3. 

"Навбаҳор" уйда: 

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - мағлубият, 1:2

"Бунёдкор" - ғалаба, 2:1

"Нефтчи" - дуранг, 0:0

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Металлург" - дуранг, 0:0

"Сурхон" - ғалаба, 2:0

"Навбаҳор" бу йил Суперлигада икки бор мағлубиятга учраган бўлса, шундан биттаси уйдаги ўйинда рўй берди. "Лочинлар" 5-тур учрашувида "Сўғдиёна"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Яна бир мағлубият сафарда айнан бугунги рақиб "Пахтакор" билан рўй берган. 

Биласизми? "Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"га мағлуб бўлганидан бери қаторасига 11та беллашувда ютқазгани йўқ. Буни ҳам ажойиб кўрсаткич деса бўлади.

Факт: "Навбаҳор" ўз майдонидаги ўйинларда 2тадан кўп гол ура олмаяпти. 


Энди "Пахтакор" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа Максим Шацких қўл остида бугунги ўйинга тайёргарлик кўрди. Аввалги мураббий Славче Войнески Тошкентда бир амаллаб "Навбаҳор"ни мағлуб эта олганди. Бугун Шацких жамоаси қандай натижа кўрсатишини ўйин тугагач билиб оламиз.

Сафарда ҳозирча 9та учрашув ўтказган "Пахтакор" 5 ғалаба, 4 дуранг қайд этиб 19 очко тўплади. Биласизми, "Пахтакор" сафар ўйинларида ҳали мағлуб бўлгани йўқ. Тўплар нисбати 14-4. 

"Пахтакор" сафарда:

"Динамо" - ғалаба, 2:0

"Олимпик" - дуранг, 1:1

"Металлург" - ғалаба, 2:0

"Насаф" - дуранг, 0:0

"Қўқон-1912" - дуранг, 1:1

"Локомотив" - ғалаба, 2:0

"Сўғдиёна" - дуранг, 2:2

"Қизилқум" - ғалаба, 2:0

"Нефтчи" - ғалаба, 2:0

Факт: "Пахтакор" бу мавсум сафарда ғалаба қозонган ўйинларда фақат 2:0 ҳисобида ютиб келяпти. Яна бир маълумот, "Пахтакор" сафарда ҳозирча битта учрашувда 2тадан кўп гол ургани йўқ.

Бугунги баҳс яна шуниси билан муҳимки, Самвел Бабаян ўзини халққа танитган ва бир неча йиллар ишлаган "Пахтакор"га қарши баҳс олиб боради. Ўйин 19:00да бошланади. 

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика