RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  11 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди Новости

Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди

Марказий Осиё мамлакатлари мусобақалари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон чемпионатида 14-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

«Улитау» – «Жетису» – 1:2

«Атирау» – «Ўкжетпес» – 0:0

«Туран» – «Актобе» – 0:3

«Тобил» – «Женис» – 2:2

«Қайсар» – «Елимай» – 1:2

«Ордабаси» – «Қайрат» – 0:1

«Астана» – «Қизилжар» – 3:3

Турнир жадвалида «Астана» пешқадамлик қилмоқда. «Қайрат» бир очко ортда қолган ҳолда энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Шунингдек, турнинг рамзий жамоаси эълон қилинди:

Хаткевич (Атирау), Одеоибо (Елимай), Кики (Ақтобе), Жумаханов (Елимай), Вэтэжелу (Ақтобе), Усенов (Ақтобе), Майком (Елимай), Чесноков (Тобил), Громико (Қайрат), Пайруз (Елимай), Болов (Жетису)

Тўпурарлар рўйхатида «Қайрат»нинг ёш форварди Дастан Сатпаев 8 та гол урган ҳолда пешқадам бўлиб турибди. 

15-тур учрашувлари 4–5 июль кунлари ўтказилади.

ТОЖИКИСТОН

Ўзбекистонлик футболчилар

Ҳамидулло Абдуҳакимов, Сардор Хурсандов, Миржалол Қосимов, Санжар Рихсибоев, Диёр Шавқиев, Иззатилла Турсунов, Зоир Турсунов (барчаси – «Эсхата»); Сухроб Бердиев, Бобур Қосимов, Абдужалил Маназаров, Мирзоҳид Мирзомаҳмудов, Жаҳонгир Сафаров, Сардор Саидов, Шаҳзод Шамсиддинов (барчаси – «Истаравшан»); Зафар Исмоилов («Ҳулбук»); Фирдавс Абдусалимов, Асилжон Бегимқулов, Ислом Тошпўлатов (барчаси – «Хўжанд»); Аюбхон Алимов, Рустам Қўчқоров (барчаси – «Панжшер»).

Тожикистонда 13-тур ўйинлари якунланди. 20 июнь куни старт олган тур ўйинлари 28 июнь куни ниҳоясига етди. «Истиқлол» мазкур турда «Регар ТадАЗ» майдонида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Турнир жадвалида «КМВА» ва «Вахш» 27 очкодан тўплаган ҳолда етакчилик қилмоқда. «Истиқлол» битта кам ўйин ўтказган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

 

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Ўзбекистонлик футболчилар

Абдуғани Камолов («Абдиш-Ата»), Исмоил Абдуракҳмонов, Сарвар Аблаев, Жамшид Кобулов, Элдор Маматказин, Мирзоҳид Маматхонов, Нуриддин Нуриддинов, Муҳаммадали Турсунов (барчаси – «Алай»); Азамат Максумов, Тимур Набиев (барчаси – «Асиагол»); Дадахон Юсупов («Илбирс»), Шерзод Абдуллаев («Қирғизолтин»), Азиз Косибхонов («Мурас Юнайтед»), Фарҳод Мираҳмадов, Сирожиддин Башриддинов («Нефтчи»), Хушнуд Бозоров, Рустам Қучқоров, Шоҳруҳбек Муратов, Отабек Мўминов, Исмоилхон Охунхонов, Акмал Раҳимов, Шукуржон Рустамжонов, Марадона Сафаров, Беҳруз Шодмонов, Андрей Сидоров, Саидумар Содиқов, Жасурбек Умрзоқов (барчаси – «ЎшМУ-Алдиер»); Ислом Абдуллаев, Иззатилла Абдуллаев, Жаҳонгир Қушоқов, Жавоҳир Соҳибов (барчаси – «Ўзган»), Улуғбек Шарипов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов (барчаси – «Талант»).

Қирғиз Республикасида 13-тур ўйинлари давом этмоқда. Тур бугун ўз ниҳоясига етади. «Мурас Юнайтед» турнир жадвалида етакчилик қилмоқда, «Алай» энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Шунингдек, кубок ярим финалчилари ва беллашувлар ўтказиладиган саналар маълум бўлди.

15 июль

«Бишкек Сити» — «Мурас Юнайтед»

«Дордой» — «Алай»

20 июль

«Мурас Юнайтед» — «Бишкек Сити»

«Алай» — «Дордой»

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида ўтган ҳафта 9-тур, ушбу ҳафта эса 10-турнинг қолдирилган ўйини ўтказилди ва унда «Аркадағ» «Алтин Асир»ни 7:3 ҳисобида мағлуб этиб, ғалабали сериясини давом эттирди. Турнир жадвалида 2-ўринда бораётган «Ахал» пешқадамдан 14 очко ортда қолмоқда.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика