RU

Последние новости

20:10Россия кубоги. "Рубин" — "Акрон". Эсанов дебют қилади, Ашурматов ҳам асосийда  0 20:00Расмий хабар: "Насаф" Жанубий Судан терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузди  4 19:55Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон учрашувида ғолиб номи аниқланмади  129 19:44"Ювентус" янги мавсум сафар либосини намойиш этди  0 19:31"Зенит" ярим ҳимоячисини сотиб юбормоқчи  0 19:07Почеттино "Ньюкасл" бош мураббийига айланиши мумкин  1 18:38Миранчук "Аталанта"дан "Атланта Юнайтед"га ўтди  0 18:10"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Абдуллоҳ Абдураимов  0 17:4438 ёшли Хонда Бутан клуби билан 1 та ўйинга шартнома имзолади  1 17:20Суперлигада трансфер ойнасининг сўнгги кунида вазият қандай?  26 17:07Стив Брюс Ямайка терма жамоасида иш бошлаши мумкин  1 16:50Париж-2024. Ўзбекистон - Доминикан Республикаси: Асосий таркибимиз маълум  41 16:17Ҳусниддин Алиқулов ва Остон Ўрунов бугунги ўйинни ўтказиб юборади  27 15:54Фабрицио Романо: "Атлетико" Конор Галлахер трансферига яқин  2 15:23"Челси" Лукакуни Осимхенга алишмоқчи  2

Марказий ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди Новости

Марказий ўйинда "Пахтакор" ғалаба қозонди

Олий лиганинг 23-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Насаф" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
Олий лига, 23-тур.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Насаф» (Қарши) 2:0
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), И. Гармашов (Тошкент).
Назоратчи
: И. Шарипов (Бухоро).

Голлар
: Махарадзе (27), Жамшид Искандаров (31).

"Пахтакор"
: 12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 4.Боян Миладинович, 7.Кахи Махарадзе, 10.Жамшид Искандаров, 18.Баҳодир Пардаев (Игорь Сергеев, 61), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Александр Мерзляков, 24.Даврон Ҳошимов, 29.Владимир Козак (Акбар Исматуллаев, 76), 34.Ойбек Қиличев (Станислав Андреев, 34).

Захира
: 1.Никита Рибкин, 5.Акбар Исматуллаев, 8.Шерзод Каримов, 11.Игорь Сергеев, 20.Анвар Солиев, 28.Станислав Андреев, 36.Жалолиддин Машарипов.

"Насаф"
: 30.Ўткир Юсупов, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев, 9.Илҳом Шомуродов, 16.Алишер Юсупов, 17.Артур Геворкян, 19.Игорь Таран (Лазиз Убайдуллаев, 79), 20.Эркин Бойдуллаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев (Фарруҳ Сайфиев, 59), 27.Илҳом Юнусов, 32.Ҳамза Каримов (Шерзод Аъзамов, 46).

Захира
: 1.Михаил Наумов, 7.Акром Баҳритдинов, 14.Лазиз Убайдуллаев, 23.Шерзод Аъзамов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 29.Улуғбек Дадабоев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантириш
: Артур Геворкян (63).

                               МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                        
ЯНГИЛАШ



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "Пахтакор" чемпионлик учун навбатдаги қадамни ташлади.


90`
Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.


88`
"Пахтакор" ишончли тарзда ҳимояланмоқда.


86` Сўнгги дақиқаларда мезбонлар сафида Александр Лобанов анча фаоллик кўрсатмоқда. Дарвоза томон тепилаётган зарбалар ва жарима майдончаси ичига етказиб берилаётган тўпларни биринчи бўлиб эгаллаб олмоқда.


84`
Фарруҳ Сайфиевнинг зарбасини Лобанов қайтариб юборди.


82`
Алишер Юсупов жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва дарвоза томон зарба тепди. Лобанов қийинчилик билан иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди.


81`
"Насаф" тўпга кўпроқ эгалик қилмоқда.


79`
Игорь Таран ўрнига Лазиз Убайдуллаев майдонга чиқарилди.


77`
Жарима зарбасидан тепилган тўпни Лобанов бартараф этишга эришди.


76`
"Пахтакор" сафида ўзгариш. Владимир Козак ўрнига Акбар Исматуллаев туширилди.


75`
"Насаф" жарима зарбаси ишлаб олди.


73`
Жамшид Искандаровнинг дарвоза томон тепган зарбаси хавфли чиқди. Аммо тўп дарвозага аниқ бормади.


72`
"Пахтакор" вакиллари бурчак тўпидан самарали тарзда фойдалана олишмади.


71`
"Насаф" ҳимоячилари ўртасида жарима майдончаси ичида тушунмовчилик юзага келди. Сўнги паллада Шерзод Аъзамовни тўпни майдондан чиқариб юборишга эришди.


69`
"Насаф" иккинчи бўлимда ҳам биринчиси каби ҳужумга ўта олмаяпти. Кўп ҳужумлари ниҳоясига етмасдан тўхтаб қолмоқда. 


66`
Жарима тўпидан Жамшид Искандаров дарвозага аниқ ва кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб дарвозага кириб-чиқди. Лекин лайнсмен бу вазиятга кечиккани сабаб голни кўролмади.


65`
Эркин Бойдуллаев қоидани бузди деб топди бош ҳакам. Жарима тўпи.


63`
Артур Геворкян ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.


61`
"Пахтакор" сафида ўзгариш руй берди. Баҳодир Пардаев ўрнига Игорь Сергеев майдонга тушди.


59`
"Насаф"да ўзгариш. Шоҳруҳ Гадоев ўз ўрнини Фарруҳ Сайфиевга бўшатиб бермоқда.


57`
Станислав Андреевнинг жарима зарбасидан тепган тўпини Юсупов эгаллаб олди.


56`
Эркин Бойдуллаев майдон марказида рақибини тўхтатиб қолди.


55`
Боян Миладиновичнинг кучли зарбасини Ўткир Юсупов қайтаришга эришди. Ажойиб сейв!


54`
Хавфли нуқтадан жарима зарбаси белгиланди. "Пахтакор" тепади.


53`
"Насаф" ҳимоядан ҳужумда ўтишга қийналмоқда.


51`
Баҳодир Пардаевнинг фаоллиги эвазига ташкил этилган ҳужумни "шерлар" аъзоси Жамшид Искандаров самарали тарзда якунламоқчи бўлди. Аммо "аждарлар" ҳимоячиси бу вазиятга аниқ ҳаракат қилди.


48`
Илҳом Шомуродов яхши вазиятга чиқиб бориши мумкин эди. Аммо Лобанов тўпга биринчи бўлиб чиқиб келди ва хавфни бартараф этишга эришди.


46`
"Насаф" таркибида ўзгариш бўлди. Ҳамза Каримов ўрнига Шерзод Аъзамов туширилди.


46` Иккинчи бўлим бошланди!


45` Биринчи бўлим тугади. ТАНАФФУС!


43`
"Насаф" жарима зарбаси тепди. Кейинчалик бурчак тўпи ишлаб олишди. Аммо ҳар иккала стандарт вазиятидан ҳам унумли фойдалана олишмади.


41`
Ўйин темпи пастлади. Кураш кўпроқ майдон марказига кўчди.


38`
Рўзиқул Бердиевнинг бугунги ўйинга танлаган тактикаси иш бермаяпти. Яъни жамоа қарши ҳужумларда ўйнай олмаяпти. "Пахтакор" биринчи бўлимда яққол устунлик билан ҳаракатланмоқда.


36`
"Пахтакор" яна ҳужумга ўтди. Бу вазиятда ҳисоб ўзгариши мумкин эди. Аммо Пардаев бироз аниқлик етишмади. 


34`
"Пахтакор"да ўзгариш руй берди. Ойбек Қиличев ўрнига Станислав Андреев туширилди.


31` ГОООООООООООООООООООООЛ! Жамшид Искандаров!
"Насаф" ҳимоячиларининг ўта қўпол хатоси туфайли Искандаров дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борди ва осонлик билан Юсупов қўриқлаётган дарвозага тўпни йўллади, 2:0.

29`
"Насаф" бугун ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. Бу эса жамоага қимматга тушди. "Пахтакор"нинг кетма-кет ҳужумлари ниҳоят гол билан якун топди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари балки ҳужумга ўтишар?!


27` ГООООООООООООООООООООЛ! МАХАРАДЗЕ!
Жарима майдончаси ичига етказиб берилган тўпни Махарадзе дарвозага жойлаб қўйди, 1:0!


25`
Техник носозликлар учун узр. Бироз тўхтаб қолдик. Давом этамиз.


23` Махарадзенинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини Ўткир Юсупов топди ва зарбани бартараф этди. Қойил!


22` ЎТКИР ЮСУПОВ!!!!!!!!!!!!!!!!!


21`
Пенальти!!! Баҳодир Пардаев жарима майдончаси ичида очиқчасига йиқилди. Ҳакам нуқтани кўрсатди.


20`
"Насаф" жамоаси ҳозирча олдинга ўтишга шошилишмаяпти.


19`
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужуми хавфли тус олганди. Ўткир Юсупов жарима майдончаси томон ошириб берилган тўпга ўз вақтида чиқиб вазиятни бироз юмшатишга эришди.


18`
Ҳозирча ҳар иккала жамоалар дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба беришганича йўқ.

17` Игорь Таран ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетганини лайнсмен қайд этди.


16`
"Пахтакор" ўз ҳужумлари орқали рақибни ҳимояланишга мажбур этмоқда. "Шерлар"нинг кетма-кет уюштираётган ҳужумлари ҳозирча самара келтирмаяпти.

14`
Александр Мерзляковнинг қанотдан ошириб берган тўпини Козак дарвозага йўллашга кеч қолди. Ҳужум анча хавфли тус олган эди.


12` Узоқ давом этган ҳужумни ниҳоят "Насаф" ҳимоячилари бартараф этишди.


11`
Мезбонлар яна бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритишди.


10`
"Насаф"нинг ҳужуми узилиб қолди. Шоҳруҳ Гадоевнинг жарима майдончаси томон етказиб берган тўпини Илҳом Шомуров дарвозага йўллай олмади. Кейинги вазиятда эса ҳакам Шомуродов қоидани бузди деб топди.

9` Тўп назорати меҳмонлар қўлига ўтди.


8` Ойбек Қиличевнинг дарвоза томон йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

7` Мезбонлар бурчак тўпидан унумли фойдалана олишмади.


6` "Пахтакор" фаолликни оширди. Бурчак тўпи ишлаб олинди.


5` Майдон эгаларининг қанотдан уюштирган ҳужуми бесамар якунланди.


4` Егор Кримец ўйинни таянч ярим ҳимоя чизиғида бошлади.

4` Ҳозирча жамоалар анча эҳтиёткорлик билан ўйнашмоқда. Тезлик юқори эмас.

3` Шоҳруҳ Гадоев майдон марказида тўпни йўқотди. "Пахтакор"нинг бошлаган ҳужуми якунланмай қолди. Тезкор ҳужум уюштириш насиб этмади.


1` УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!



- Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда.

- Бугунги ўйин қайдномасидан Шуҳрат Муҳаммадиев ва Фарруҳ Сайфиев жой олишган. Аммо Рўзиқул Бердиев бу иккала футболчини захирада қолдиришни маъқул топган. Самвел Бабаян эса Игорь Сергеев бошланғич таркибга киритмаган.

- Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.

- Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Олий лига, 23-турининг марказий беллашуви "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан матнли онлайн репортажимизни бошлаймиз! 

- Учрашув соат 17:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика