RU

Последние новости

20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  0 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  1 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  0 19:47"Андижон" тарихда илк бор ОЧЛ 2 да: тайёргарлик, қуръа ва учрашувлар санаси  4 19:23ПФЛ ОФКга мурожаат қилиб, халқаро талаблар ҳимоя қилинишини сўради   3 19:05"Юве" "Челси"нинг 68 млн евролик таклифини рад этди – Йилдиз сотилмайди  2 18:36"Бавария" Гарначога қизиқмоқда, футболчи АПЛда қолишни истамоқда  1 18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  3 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  2 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5

Марказда йиғилиш. Абдураимов янги ёшлар ТЖ мураббийи! Новости

Марказда йиғилиш. Абдураимов янги ёшлар ТЖ мураббийи!

Кеча терма жамоалар Марказидаги навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда турли тоифадаги терма жамоаларимиз март ойи дастурларини тақдим этдилар.

Ундан ташқари қилинган ишлар ҳақида ҳисобот берилди.

Йиғилишда Марказ директори Асқар Толибжонов. Техник директор Рустам Акрамов ва директорнинг биринчи ўринбосари Рамиль Илясов ҳамда мусобақалар ўтказиш бўлим бошлиғи Ботир Каримжонов иштирок этдилар. Шунингдек, маслаҳатчи мураббийлар, Элдор Сакаев ва Мавзур Умархўжаев ҳам қатнашдилар. 

Миржалол Қосимов МТЖни 23 март куни йиғишини маълум қилган. Терма жамоамиз 24 март куни Жанубий Кореяга учиб кетиши режалаштиряпти. 27 март куни мезбонларга қарши ўртоқлик ўйини бор. 31 март куни японлар билан ўйнаймиз.

Куни кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бахтиёр Ашурматов ҳам март ойи дастурини тақдим этган. Олимпиячиларимиз 5 март куни Тошкентда йиғиладилар. 7 март куни маҳаллий клублардан бирига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилинади. Шундан кейин терма жамоамиз 11 март куни Вьетнамга учиб кетади ва у ерда 14 март куни ўртоқлик учрашуви ўтказади. 15 март куни Тошкентга қайтиб келадиган вакилларимиз, 19 март куни Бангладешга учадилар. У ерда 23 март куни ўртоқлик учрашуви ташкил этилади. Шундан кейин саралаш ўйинлари бошланади.

Равшан Ҳайдаров бошқарувидаги 1995 йилда туғилган ёшларимиз айни пайтда Тошкентда йиғин ўтказяптилар. Куни кеча "Навбаҳор"га 2:1 ҳисобида имконият бой берилди, кеча "Обод" ҳудди шундай ҳисобда таслим этилди. Эндиги рақиб "Металлург". 

2000 йилда туғилган ўсмирлар терма жамоаси Японияда бўлиб ўтадиган турнирга тайёргарлик кўраяпти. 23 март куни кун чиқар юртга учадиган Темур Олимхўжаев жамоаси у ерда 30 мартга қадар бўлади.

1998 йилдаги терма жамоамиз аллақачон ўз фаолиятини тугатган. Энди у ердаги яхши футболчилар, 1997 йилда таваллуд топган янги ёшлар терма жамоасидан жой олишлари мумкин бўлади. Бу терма жамоага, истеъдодли мураббийи, Абдураимовлар сулоласи вакили, Жасур Абдураимов бош мураббий этиб тайинланган. Жасур Абдураимов 1997 йилда таваллуд топган футболчилар билан 7 карра Тошкент Шаҳар чемпиони, 3 карра Республика миқёқисдаги турнирда зафар қучган. Айтиш жоизки, тўғри қарор. 

1997 йилда таваллуд топган футболчиларимиз, шу йили куз ойида 2016 йил ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини берувчи саралаш ўйинларида қатнашадилар. Март ойида мазкур терма жамоамиз ўзининг кенгайтирилган таркиби билан машғулот ўтказади.

Шундан сўнг навбат пляж футболига келди. Терма жамоамиз Португалияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради. Бунинг учун Аҳад Юсупов бошчилигидаги пляжчиларимиз, 14-20 март кунлари Дубайда йиғин ўтказадилар. Шундан сўнг Қатар пойтахти Дохага йўл олиб, 22-28 март кунлари бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида қатнашадилар. Мусобақа совриндорлари ЖЧ йўлламансини ҳам нақт қилади.

Вячеслав Солохо бошқарувидаги аёллар олипия терма жамоамиз Иорданияда бўлиб ўтадиган биринчи босқич саралаш ўйинларига тайёргарлик кўрадилар. 2-9 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказилинади. Иорданиядаги мусобақа эса 9-16 март кунлари бўлиб ўтади.

Нафил Бобоев бошқарувидаги аёллар ёшлар терма жамоаси 4-6 март кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Шундан сўнг қизларимиз, Сочида 6-18 март кунлари бўлиб ўтадиган "Кубан баҳори" турнирида иштирок этадилар.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика