RU

Последние новости

21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  3 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  1 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  25 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  6 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  2 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1 16:14"2027 йилги футбол бўйича U-20 Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Қарори эълон қилинди  1 15:40Тошкент футболи — 100 ёшда  2 15:18МЮ истеъдоди атрофида ажиотаж: 12 та клуб у учун саф тортди  2

Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ" Новости

Марк Клаттенбург "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ"

Халқаро ҳакамлик фаолиятини тугатган Марк Клаттенбург ҳозирда Саудия Арабистонида ишлаяпти.

У Саудия Арабистони ҳакамлар қўмитаси раҳбари ҳисобланади. Яқинда унинг ишдан кетиши мумкинлиги ҳамда ўрнига Пьерлуижи Коллина раҳбар бўлиши ҳақида гап чиққанди. Аммо Клаттенбург бу гапларни инкор қилди.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, федерация раҳбарияти Клаттенбургдан кўп нарса кутган, бироқ британиялик рефери катта ишларни ҳал қилгани йўқ. "Мен бу ерга шартнома асосида келганман ва ишим маҳаллий ҳакамлар савиясини ўстири ш ҳисобланади. Биз Саудия Про лигасининг ҳар бир ўйини яхши ҳакамлик остида ўтишини хоҳлаймиз", - дейди Клаттенбург.

Маълумот учун, 43 ёшли ҳакам Англия Премьер-лигаси доирасида бир қанча ўйинларни бошқарган, шунингдек 2012 йилги Олимпиада ўйинлари финали ҳамда Евро-2016 финалида ҳакамлик қилган.

Клаттенбург ўз ўрнига Коллина келиши ҳақида гап-сўзларга шундай жавоб берди: "Мен ҳеч қаерга кетаётганим йўқ. Саудия Арабистонида ҳакамлар савиясини ошириш учун қўлимдан келганча ёрдам беришга тайёрман. Ўрнимга Коллина келиши эса шунчаки миш-миш, холос".

Эслатиб ўтамиз, Пьерлуижи Коллина италиялик энг машҳур ҳакамлардан бири ҳисобланади. У 1997 йилдан 2005 йилгача кетма-кет "Йилнинг энг яхши ҳаками" деб топилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика