RU

Последние новости

16:35"Флуминенсе" Тиаго Силвага шартнома таклиф қилди  0 16:10"Бенфика" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини сотиб олишни режалаштирмоқда  0 15:43Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради  8 15:24Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз"  3 15:20Жасур Жалолиддинов: "Олимпиадага чиқиш ҳақида ҳар куни ўйлардик"  1 15:03Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  13 14:44Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги финални қабул қилувчи стадион ўйинга шай!  6 14:25Кападзе, Жалолиддинов ва Япония вакиллари Осиё Кубоги бош соврини билан суратга тушди  4 14:01Про лига. 6-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 13:37"Олимпик" иштирокидаги ўйин қолдирилди, "Пахтакор"нинг ўйини бошқа санага ўзгарди  4 13:12"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди  13 12:47"Бавария" хавбеки Евро-2024да ўйнамаслиги мумкин  1 12:20"Тоттенхэм"нинг икки футболчиси мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  0 11:58Германия Чемпионлар Лигасида қўшимча йўлланмани қўлга киритди  11 11:35Футбол мухлислари қалайсиз энди, Парижда музқаймоқ ялайсиз энди!  10

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги "Бунёдкор" илк назорат учрашувини "Рубин"га қарши ўтказди Новости

Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги "Бунёдкор" илк назорат учрашувини "Рубин"га қарши ўтказди

Мураббийлар штаби "Рубин"га қарши ўртоқлик ўйинида кўрикда бўлиб турган футболчиларнинг хизматидан фойдаланди.

Шунингдек, ўринбосарлар таркибидан жалб қилинган ўйинчилар ҳам майдонга тушди. Беллашувда «Рубин» ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда тўлиқ янгиланган таркиб меҳмонлар дарвозасини уч бор ишғол қилди. Муслим Қурбонов дублини нишонлаган бўлса, яна бир голга Абдуқодир Ҳамралиев муаллифлик қилди. Беллашувдан сўнг кўрикдаги аксар ўйинчиларга рухсат берилди.

Кўрикдаги футболчилар ўртоқлик учрашувида майдонга тушишидан аввал ўтган мавсум жамоанинг асосини ташкил қилган ўйинчилар жисмоний юкламаларга асосланган машғулотларда қатнашди.

Ўртоқлик учрашуви
«БУНЁДКОР» - «РУБИН» - 3:1 (0:1)
11 январь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
«Бунёдкор»
: Равшан Ягудин, Жавоҳир Рўзиев, Исломжон Каримов, Ғайрат Азизхўжаев, Муҳаммадали Ғиёсов, Руслан Акчурин, Саидмаҳмудхон Ғуломов, Баҳодир Абдувалиев, Шамсиддин Саъдуллаев, Ислом Исмоилов.
Захирадагилар: Умид Ҳамроев, Баҳодир Даминов, Миржалол Мирсаитов, Муслим Қурбонов, Абдуллоҳ Маҳкамов, Нозим Рустамов, Ҳумоюн Шербўтаев, Арам Маркарян, Эмил Лелану, Абдуқодир Ҳамралиев.
Голлар: Муслим Қурбонов (2та), Абдуқодир Ҳамралиев.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика