RU

Последние новости

12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  18 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  51 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик" Новости

Марат Мифтахуддинов: "Рақибнинг кучига тўғри баҳо бермадик"

"Ҳоким Кубоги"нинг 1-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор фарм" (0:0) учрашувидан кейин "қалдирғочлар" устози Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

 "Ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Шунчаки, вазиятлардан фойланилмаганлиги сабабли учрашув дуранг натижа билан якунланди. Бугун рақибнинг кучига етарлича баҳо бера олмаганимиз кўринди. Дурангнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Зеро, футболчилар ўйингача ўзини руҳан тайёрлаб олмаса, учрашув давомида буни бажариш мушкул. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимни ўзимиз хоҳлагандек ўтказа олмадик. 

Танаффусдан кейин ҳаммаси жойига тушгандек кўрингандики, аммо барибир вазият ижобий томонга ўзгармади. Чунки айтганимдек, баҳс давомида руҳиятни ўзгартириш осон эмас. Аксинча, рақиб "Бунёдкор"дек жамоага қарши тўп сураётганини ҳис қилган ҳолда иштиёқ билан тўп тепди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Майдоннинг ҳолати жуда ёмон демаган бўладим. Боиси, қиш мавсуми учун табиий майдонларнинг ҳолати деярли шундай бўлади. Шунчаки, биз бугун ўзимизга ўхшамадик, бунинг натижаси ўлароқ ғалаба қозона олмадик. Бугунги дурангнинг фойдала томонлари ҳам бўлиши мумкин. Яъни, футболчилар кейинги учрашувларда бошқачароқ руҳиятда майдонга чиқишади. Рақибнинг кучига жиддий баҳо беради",- дейди Марат Мифтахуддинов. 

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика