RU

Последние новости

22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  8 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  4 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1 21:12"Челси" — "Ливерпуль". Бироздан сўнг бошланадиган ўйиннинг асосий таркиблари билан танишинг  24 21:03Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди  97 20:23Шавкат Юсупов: "Махаррам Абелфазов етакчилик қобилиятини кўрсата оляпти"  2 20:08Махсуджон Зокиров: "Бугунги ўйинда хатолар кўп бўлди"  0 19:48АПЛ. "Тоттенхэм" меҳмонда "Лидс" устидан ғалабага эришди  4 19:15Эшитдик-да! ЎФА МТЖ мураббийи билан шартномани бекор қилди  15 18:58Суперлига. Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" "Бухоро"ни меҳмонда йирик ҳисобда енгди  32 18:53Суперлига. "Динамо" Термизда ишончли ғалабага эришди  12 18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  34 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  3

Марат Жумакеев: "Ўзбекистон - кучли терма жамоа" Новости

Марат Жумакеев: "Ўзбекистон - кучли терма жамоа"

"CAFA U-16 Championship" доирасида Ўзбекистон термасига қарши ўйиндан кейин Қирғизистон термаси бош мураббийи Марат Жумакеев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Яхши савияли, қизиқарли ўйин бўлди. Биз кучли рақиб билан ўйнадик. Жамоанинг кечаги ўйинини томоша қилиб, ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олгандик. Йигитларимга концентрация етишмади. Ўтказилган голларда айбимиз бор. Тарихда натижа қолади. Ўйин давомида ҳимоячилар кўп бора тўп йўқотди. Ўзбекистон эса ўзининг кучли томонларидан фойдаланиб, кичик пасларга эътибор қаратди. Ўтган сафар айтганимдек, биз ҳимоя ва ҳужумдаги ишларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Биринчи бўлимда икки марта стандартлардан гол қўйиб юбордик. Бу бизнинг камчиликларимизни кўрсатиб берди.

Агарда барча мамлакатарда 16 ёшгача бўлганлар ўртасидаги чемпионати бўлганида, футболчилар концетрацияни йўқотмаган бўларди. Чунки футболчилар доимий ўйин амалиётига эга бўлишарди. Биз кам жойларга боришимиз ҳеч қандай баҳона бўлмайди. Ишлаш ва яна ишлаш керак. Эртага ўйиннинг видеолавҳаларини томоша қилиб, барча хатоларимизни кўриб оламиз.

Турнир яхши савияда, менга ташкилотчилик жуда ҳам ёқди. Машғулотлар процесси, овқатланиш, семинарлар учун барчага раҳмат. Ҳаммаси яхши ишланган. Эртага яна катта жамоаларнинг машғулотларини томоша қиламиз. Барчаси аъло даражада", - деди Жумакеев.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика