RU

Последние новости

01:45ЕЧЛ. "Боруссия Д" – "Аталанта", "Монако" – ПСЖ (онлайн ҳисоб)  4 01:40ЕЧЛ. "Бенфика" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  22 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  11 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  1 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  7 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  2 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  0 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  52 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  3 19:35Кевин Де Брюйненинг эҳтимолий қайтиш санаси айтилди  0 19:09"Барселона" — Ла Лигада пенальтидан гол ура олмаслик бўйича пешқадам  8

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман" Новости

Марат Бикмаев: "Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман"

"Қизилқум" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан кейин меҳмонлар ҳужумчиси Марат Бикмаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугунги ўйин қийин бўлди, бундай майдонда ўйнаш жуда қийин бўлди. "Қизилқум" ўз майдонида мухлислари олдида ўйнади. Ҳаққоний тарзда ғалабага эришдик. Бугун "Локомотив"нинг сафардаги ўйинлари орасида энг ёмон майдонда ўйнадик. Бироқ улар ҳам шу майдонда ўйнашди, биз ҳам шу майдонда ўйнадик, - дейди "Локомотив" ҳужумчиси.

Бу сафарги голни бошқача нишонладим? Мавсум охирлаб бормоқда, ҳар бир гол жуда муҳим, шу боис голдан қувониб кетдим шекилли (кулади).

Доим 90 дақиқа ўйнашга тайёрман. Барчаси мураббийга боғлиқ, захирадан майдонга тушириб ўйинни кучайтириши мумкин. Лекин ҳар доим 90 дақиқа ўйнашга кучим етади. "Алания" сафида ҳар 3 кунда ўйин ўтказардик.

Чемпионлик учун имкониятимиз бор экан охиригача курашамиз, олдимизда турган 3та ўйинда ютишимиз керак. Кейин мусобақа жадвалига қараймиз.

"Пахтакор" сафида чемпион бўлганман. Лекин у пайтда ҳали ёш бўлганим учунми Агамуродов мени кўпинча захирадан майдонга туширарди. Майдонга тушардим ва гол урадим. Таркибимизда Анвар Солиев, Александр Крохмаль ва Бахтиёр Ҳамидуллаев каби ҳужумчилар бор эди.

Ўзбекистонга қайтганимдан сўнг соврин ютишни жуда ҳам хоҳлаяпман. Агар чемпион бўлсак жуда хурсанд бўламан", - дейди Марат Бикмаев.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика