Марат Бикмаев: "Абрамовнинг "Локомотив"га қайтганидан хурсанд бўлдим"
16 фев 2014 13:00
Новости
Марат Бикмаев: "Абрамовнинг "Локомотив"га қайтганидан хурсанд бўлдим"
Жароҳати бўлишига қарамай, "Локо" билан шартнома тузишга эришган Марат Бикмаев клубда юз берган мураббийлар алмашинуви ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Абрамовнинг "Локо"га қайтганидан хурсандман. Чунки бу мураббий билан жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига эриша олади деб ўйлайман. Шу боис Вадим Карленовичнинг номзоди бу энг тўғри қарорлардан бири бўлди. Бу мутахассисни қандай маҳоратга эга эканлигини ёшлигимдан биламан. Қолаверса миллий терма жамоада ҳам бирга ишлагандик. Ҳар бир футболчи билан ўзаро суҳбатлашиб, ўйинчининг кўнглига йўл топа олади. Руҳий томондан ҳам тайёрлаш борасида кучли билимга эга.
- Унинг биринчи кунги ўтказган машғулотига бориб, майдон четидан туриб кузатдим. Шу аснода Вадим Карленович билан суҳбатлашдик. Мураббий айни пайтдаги холатим қандай эканлиги билан қизиқди ва унга бу борада барчасини маълум қилдим. Қувонарлиси Абрамовга мендан умиди катта эканлигини айтди, тезроқ тузалиб сафга қайтишим кераклигини билдирди. Бу борада у менга керакли маслаҳатларни ҳам берди. Табиийки бундан кайфиятим янада кўтарилди.
Исломбек Рустамбеков.

Комментарии