RU

Последние новости

13:39"Милан" ва "Интер" "Сан Сиро"ни бузади  0 13:17"Машъал" "Бухоро" билан ўйиндан олдин 2 нафар йўқотишга эга  2 12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  3 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  3 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  21 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман" Новости

Мақсуд Каримов: "Насаф"нинг футболчиси бўлганим билан фахрланаман"

“Насаф” футбол клубида шундай футболчилар борки, жамоа таркибида кўп йиллар тўп тепиб, жамоа ютуқларига улкан ҳисса қўшган, мухлислар меҳрини қозонган ва ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган ҳамда эл назарига тушган.

Бундай футболчилар орасида “Насаф” футбол клубининг тажрибали ҳимоячиси Мақсуд Каримов ҳам бор.

Футболчи 2008 йилдан буён, яъни 10 йилдирки, “Насаф” футбол клубининг шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда.

Мақсуд Каримов 2006-2007 йиллар “Хоразм”, “Вобкент” жамоаларида тўп тепди. 2008 йилда эса “Насаф” таркибига келиб қўшилди.

Каримов жамоа таркибида ОФК Кубоги соҳиби, 2 карра кумуш медали соҳиби, 6 карра бронза медали соҳиби, беш марта Ўзбекистон Кубоги финалчиси, 2015 йили Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 2016 йили Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби ва Осиё чемпионлар лигасида 5 мавсум иштирок этди.



Мақсул Каримов миллий чемпионат ўйинларида 274 марта майдонга тушди ва “Насаф” таркибида ҳимоячи сифатида  200дан ошиқ ўйин ўтказди.

Футболчи 2010 ва 2011 йилларда миллий терма жамоамиз таркибида ҳам 4та ўйин ўтказиб, 159 дақиқа майдонда ҳаракат қилган.

Мақсуд Каримов бугун "Насаф" таркибидаги сўнгги учрашувда майдонга тушди.

“Насаф” – “АГМК” учрашуви якунига етгач, футболчига алоҳида эҳтиром кўрсатилди.



"Насаф" раҳбарияти, мураббийлар номидан шунингдек “Насаф”ни кўп минг сонли мухлислари, Мақсуд Каримовга жамоа сафида кўрсатган ўйинлари учун мингдан-минг раҳматлар айтади. Мақсуджон биз сиздан мамнунмиз, сизни эъзозлаймиз! Сизга катта ташаккур! деб ёзади клуб расмий сайти.

Бугунги ўйиндан сўнг. Мақсуд Каримовни қисқача суҳбатга тортдик.

- Авваломбор,  шундай кунларга етказганига минг марта шукур. "Насаф"дек жамоанинг таркибида тўп тепганимдан, жамоанинг бир бўлаги бўлганимдан ғоятда фахрланаман. Бу жамоанинг ўтмиши шонли, салоҳияти жуда катта, шунингдек келажаги ҳам порлоқ. "Насаф" ҳамиша ўзбек футбол ишқибозларининг назаридаги жамоадир. Бу жамоада тўп тепганимдан фахрдаман.  Севимли жамоамнинг келгуси фаолиятига каттадан-катта муваффақиятлар тилаб қоламан. Бу жамодан кетиш мен учун жуда оғир. Бу жамоа худди ўз оиламдек, ўйимдек бўлиб қолган. Мухлислар эса худди ўзимнинг ака-укаларимдек. Ҳаммангизга раҳмат айтаман, - дейди Мақсуд Каримов. 


Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика