RU

Последние новости

10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  2 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  9 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  1 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  12 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  55 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  9 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  32 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  46 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими? Новости

МАҚОЛА. Озарбайжон чемпионатида ўйнаган ўзбекистонлик футболчилар. Беляков, Насимовдан сўнг навбат Раҳмоналиевга. У ҳам ўзини кўрсата оладими?

Куни кеча ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Умарали Раҳмоналиев Озарбайжоннинг "Сабаҳ" клуби билан шартнома тузди.

Бундан аввалроқ Жасур Жалолиддинов "Сумгайт" жамоасига бориб қўшилган эди. Мазкур мамлакат чемпионати бизнинг вакилларимизга бегона лига ҳисобланмайди. Ўз вақтида бу ерда бир нечта футболчиларимиз легионер мақомида тўп тепган ва улар орасида мухлисларнинг ёқимтойига айланганлари ҳам бўлган.


Олег Беляков ("Турон" 2004-2005, 30 та ўйин)

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ дарвозабони фаолияти давомида легионер сифатида Украина, Беларусь клубларидан ташқари Озарбайжон чемпионатида  ҳаракат қилган. 2004-2005 йил кипер "Турон" либосида 30 та ўйинда ҳаракат қилган ва дарвозасидан 17 та тўп олиб чиққан. Бугунги кунда ушбу жамоани туркманистонлик мутахассис Қурбон Бердиев бошқармоқда. Олег Беляков эса "Краснодар" футбол академиясида мураббийлик фаолиятини олиб бормоқда. 

Баҳодир Насимов - "Нефтчи" (Баку), "Кешля" 73 та ўйин 34 та гол 

Ҳозирда Самарқанднинг "Динамо" жамоасида фаолият олиб бораётган Баҳодир Насимов хориждаги энг яхши ўйинларини Озарбайжон чемпионатида намойиш қилган. Ҳужумчимизни Озарбайжонда жуда яхши билишади. У тўпурарлик салоҳиятини кўрсатибгина қолмай (2011/2012 16 та гол), "Нефтчи" (Баку) сафида 3 карра Озарбайжон чемпионлигини қўлга киритган . Унинг совринлари қаторида мамлакат кубогининг 2та бош соврини ҳам ўрин олган (2012/2013, 2013/2014). Насимов Баку клубига "Рубин"дан келган эди. 

Алибобо Раҳматуллаев - "Реван" 4 та ўйин 

Ўз вақтида "Бунёдкор"да порлаб чиққан, Қосимовнинг "сеҳрли таёқча"си бўлган Алибобо Раҳматуллаев фаолиятида илк бор легионер сифатида Озарбайжонда тўп тепган. 2015 йилнинг иккинчи даврасида у Премьер-Лигада иштирок этадиган "Реван" билан шартнома имзолаган эди. Аммо у ерда алданган футболчимиз кўп ўтмай ортга қайтади. 

"Реван" клубига яхши ниятлар билан боргандим. Бироқ клуб футболчиларнинг маошларини бермай алдаб юрди. "Реван" айни пайтда банкрот бўлган. Кўплаб футболчилар кетворишди. Улар энди ўз ёшларини ўйнатишмоқчи. Мендан ташқари жамоанинг етакчи футболчиси ҳам клуб билан ҳайрлашди. Кейинчалик шартномада кўрсатилган маблағдан жуда паст маош берамиз дейишди. Жамоа бош мураббийи мени қолишимни жуда хоҳлаганди. Лекин клуб шартномага амал қилмаганидан кейин қолишдан наф йўқ эди",- деган эди Алибобо Раҳматуллаев. 

Шохруҳ Гадоев - "Кешля" 7 та ўйин, 2 та гол

Тажрибали тўп тепар Шохруҳ Гадоев фаолияти давомида Корея Республикаси, Баҳрайн чемпионатларида ўйнаган. 2019 йил у "Бунёдкор" либосида бир давра тўп тепгач Озарбайжоннинг "Кешля" жамоасига йўл олади. Мазкур клубда у 7 та ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 2 та тўп киритган. Чемпионат якунларига кўра учинчи ўринни қўлга киритган "Кешля" Еврокубокларга йўлланмани қўлга киритганди. Бироқ биринчи саралаш босқичидаёқ Албаниянинг "Лачи" клубига пенальтилар сериясида мағлубиятга учраган. 

Жасур Жалолиддинов ва Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Премьер-лигасида ўзини кўрсатишига ишончимиз комил ва уларга бу йўлда омад тилаб қоламиз. 

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика