RU

Последние новости

10:38Ханс-Дитер Флик ПСЖдан учралган мағлубиятга изоҳ берди  4 10:05Гвардиола "Монако"га қарши учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 09:37"Реал"чилар қайтишди. Бразилия терма жамоасининг октябрь ойидаги ўйинлари учун таркиби эълон қилинди  1 09:10Sofascore. Ашурматов "Истиқлол"да дебют баҳсидаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  12 08:21Sofascore. "Андижон" футболчилари кечаги учрашувдаги ҳаракатлари қандай баҳоланди?  3 07:53Винисиус Жуниор дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин  1 07:15ОЧЛ-2. "Андижон" – "Ал Аҳли" 0:0   1 02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  17 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  173 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  4 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  3 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  3

Мақола. Эдгар Гесснинг икки "юзи" Новости

Мақола. Эдгар Гесснинг икки "юзи"

Таниқли мураббий Эдгар Гесс яна "Шўртан"га қайтди. У кечадан ўзининг янги-эски жамоасида расман иш бошлади.

Шундай қилиб, мураббий учинчи марта "Шўртан"га қайтди ва иккинчи даврадаги натижаларга энди у жавобгар бўлади. Гесснинг "Шўртан"даги аввалги фаолиятидан икки хил таассурот қолган: ижобий ва салбий. 

Ижобий томони шундаки, "Шўртан" ўз тарихида ҳозирча ягона бўлиб турган Ўзбекистон Кубоги финалига айнан Гесс бошқарган пайт чиққан (2010 йил). Тўғри, Кубокни қўлга кирита олмаган, лекин ярим финалда "Пахтакор"ни доғда қолдиргани кўплаб шов-шувларга сабаб бўлганди. Бундан ташқари, "Шўртан" айнан Эдгар Гесс бошқарган маҳал 2011 йил ОФК Кубогида иштирок этиб, ўз иштирокини 1/8 финалда тўхтатган. Қолаверса, 2010 йилги чемпионатда "Шўртан"нинг олий лигада тўртинчи ўринни олиши ҳам бевосита Эдгар Яковлевич билан боғлиқ. 


Албатта, бу натижалар ўз-ўзидан бўлиб қолгани йўқ. Бунда биринчи навбатда ўша пайтдаги раҳбарларнинг клубга нисбатан бефарқмаслиги ҳамда бош мураббий билан келишиб ишлашлари сабаб бўлган. Лекин танганинг иккинчи томони ҳам борки, "Шўртан" Эдгар Гесс қўл остида доим ҳам муваффақиятли ўйин намойиш этмаган. Масалан, 2013 йилги мавсумни олайлик. Олий лигада 26та ўйин ўтказган "Шўртан" шундан атиги тўрттасида ғалаба қозониб, мавсум давомида 17 очко жамғаради ва турнир жадвалида охирги ўринни эгаллаб олий лигадан тушиб кетади. 

Тўғри, ўша йиллари "Шўртан"нинг молиявий ҳолатига ҳавас қилиб бўлмасди. Натижада клуб трансфер сиёсатини фаол юрита олмайди, жамоа сафи ўртамиёна футболчилар билан тўлдирилади. Лекин селекция ишлари барибир Гесс бошчилигида олиб борилади. Мураббий ҳар қандай ҳолатда ҳам натижа учун курашиши керак. Чемпионат бошланганидан сўнг жамоа кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлади. Ғузорликлар уйда "Сўғдиёна" ва "Қизилқум"ни мағлуб этишади-ю, бироқ "Пахтакор", "Бухоро" ва "Нефтчи"га ютқазиб қўйишади. Мағлубиятлар иккинчи даврада ҳам давом этиб, натижада жамоа ўша йили охирги ўринни эгаллайди ва биринчи лигага равона бўлади. 


Мана шундай паллада Эдгар Гесс ҳам ҳеч нарса қила олмайди. Мураббий биринчи давра тугамай истеъфога чиқарилади ва унинг ўрнига Зоир Тўрақулов вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланади. Эдгар Гесс қайси клубда ишламасин, агар ишлар орқага кетса доим иккита гапни гапириб келган. Биринчиси, клубда пул йўқ. Иккинчиси, бу футболчиларни мен олиб келмаганман. Биз бу гапларни фақат "Шўртан"да эмас, балки мураббий "Динамо" ёки "Андижон"да ишлаб юрган чоғларида ҳам эшитганмиз. Хуллас деҳқонлар тили билан айтганда, ҳосил зўр бўлса ерни чуқурроқ ҳайдаган, акси бўлса об-ҳаво ноқулай келган бўлиб чиқади. 

Эдгар Гесснинг "Шўртан"га навбатдаги марта қайтиши қандай сюрпризларни тақдим этади-ю, ғузорликлар унинг қўл остида қанақа натижа кўрсатишади, буни албатта вақти келиб билиб оламиз. 

Х.Холиқов. 


Рейтинг: -10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика