Мануэль Нойер: "Муваффақиятимизнинг асосий сири - барчамиз бир жамоа бўла олдик"
14 июл 2014 04:32
Новости
Мануэль Нойер: "Муваффақиятимизнинг асосий сири - барчамиз бир жамоа бўла олдик"
Германия терма жамоаси ҳамда Бразилияда ўтган жаҳон чемпионатининг энг яхши посбони бўлган Мануэль Нойер муваффақиятлари сирини айтиб ўтди.
Бу ажойиб тажриба мактаби бўлди. Муваффақиятимизнинг асосий сири - барчамиз бир жамоа бўла олдик. Бразилияга фақат бир мақсад билан келгандик ва ўз ниятимизга эришдик. Мундиалга тайёргарлик пайтида бир неча йўқотишларга дуч келдик. Марко Ройс чемпионат старти олдидан жароҳат олиб сафимизни тарк этди. Шмельцер, Гюндоган каби футболчилар ҳам жаҳон чемпионатига биз билан бирга кела олишмади. Лекин уларни ҳам чемпион деб атасак бўлади. Биз бир жамоамиз.
Мен? Нойер фақат ўз ишини қилди ва жамоаси учун ишлади. Бу менинг эмас, бутун Германия терма жамоасининг ютуғи ҳисобланади.
Комментарии